UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   17 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  19 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3

“CА” Инчеонда, Чемпион бўлмасдан ортга қайтиш йўқ! Янгиликлар

“CА” Инчеонда, Чемпион бўлмасдан ортга қайтиш йўқ!

7 соатлик парвоздан сўнг биз ўрин олган ҳаво лайнери Осиё олимиадаси маркази, Инчеон шаҳрига келиб кўнди.
Менимча об ҳаво, Жанубий Кореядаги машинаю, бинолар сизга қизиқ бўлмаса керак. Менга ҳам. Унда нима киламиз, ижод, терма жамоамиз билан кун кўрамиз. Бу ерда нафақат футбол, балки спортнинг  бошқа турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтади. Биз спортнинг 32 тури бўйича медаллар учун кураш олиб борамиз Футболдан ташақари вақтимизни спортнинг бошқа турларига ҳам ажратамиз. Шахсан менга бокс, теннис, кураш, дзюдо каби спорт турларини тасвирга тушириш ёқади. Қолаверса айнан шу мусобақалар фаворити ҳисобланамиз. Спортга оид хабар ва қизиқарли фотогалереяларни olamsport.com сайтида томоша қиласиз.

Бу ерни “бардак” қилиш ниятим йўқ. Демак, бошладикми? Ҳозиргина аэропортга қўндик. Тошкент ва Инчеон орасидаги фарқ 4 соатни ташкил қилади. 7:15да Инчеон халқаро аэропортига учиб келганимизда Тошкентда соат тунги 3 эди. Уйқу йўғида ижод қилишга не етсин. Тошкентда сўнгги текширувдан ўтишим қизиқ бўлди. Багаж тўла техникани кўрган ходим, ТВданмисиз
дея мурожаат қилди.

- Йўқ, футбол сайтидан.
-Қайси?
- championat.asia
- Ўзимизнинг championat.asia ми?
- Ҳа.
- Ия, Нодирхўжа. Мен ҳам авваллари Чемпионда ишлаганман.
Ҳодимнинг бейжигига разм солдим, Ҳамза Ёқубов. - Ия, ака. Яхшимисиз. Мен ўқир эдим сизни ўша пайтлар.
- Омад, яхши етиб олинглар.

Дунё тор деб шунга айтишадида. Биз билан бир рейсда Тожикистон футболчилари ҳам учдилар. Бугун жойлашиб олай, буёгига пухта режа асосида ишланади.

Афсуски видео съёмкага менга рухсат берилмаган. Қоидага кўра уч тоифадаги рухсатномадан бирини танлашим керак, булар ёзувчи, сураткаш ва оператор.

Табиийки мен сурат олишим керак. Шу билан бирга ёзувчига яратилган шароитлардан ҳам фойдаланишга ҳаққим бор. Аммо лекин, бироқ деганларидек, видеонинг ҳам иложиси бор. Ёдингизда бўлса янги аппарат олганлигимни мақтанган эдим. Ана ўша фотоаппаратда HD сифатда видео олишингиз мумкин. “Ола Нортой” деманг. Алишер Навоий номидаги киносаройида деярли ҳамма кинолар ҳозирда фотоаппарат орқали суратга олиняпти. Насиб қилса мен ҳам амаллайман. Ёдимдан кўтарилибди, Инчеонга Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Шавкат ака Жалилов билан бирга келдик. Биздан ташқари яна тўрт нафар ОАВ вакиллари 17 сентябрь куни учиб келадилар. Улар орасида устозим Анвар Илёсов ва тв оператор Рамиз акани биламан. Қолган икки киши билан энди танишамиз. Афсуски мусобақада ОАВ борасида энг сўнгги ўринлардамиз. Жами 9700 нафар журналист, шулардан 2700 нафари маҳаллий Осиё олимпиадасида ижод килади. Сон бўйича биз сўнгги ўринлардамиз. Афсуски спортга шунча пул ажратилаётган пайтда ОАВ назардан четда қолиб кетаётганлиги ачинарли. Ахир ОАВ эмасми сиз килаётган ишларни реклама қилиб берадиган?

Мавзудан четламай. 2011 йилдаги Осиё Кубоги фаолиятимга пойдевор кўйган эди. Жуда катта тажриба майдони эди мен учун. Бугун эса Осиё ўйинларини қоқ марказидаман. Шуни айтишим керакки, кейинги Осиё ўйинлари 5 йилдан кейин бўлиб ўтади. Ҳозирча мезбон сифатида Вьетнам танлаб олинган. Аммо улар мезбонликдан бош тортишга яқин турибдилар. Агар бизда ҳам айрим критериялар кўриб чиқилса, 2023 йилги мусобақага мезбонлик қилиш имкониятига эга бўлишимиз мумкин. Кейинги мусобақа 5 йилдан сўнг бўлиб ўтади. Сабаби энди Осиё ўйинлари дунё олипиадасига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши лозим.

Бу битиклар ердан накд 10 км тепаликда ёзилди. Ҳар куни хабар ва интервьюлардан ташқари, худди Москвада бўлгани каби кундалик ёзишга ваъда бераман. Ҳозирча хайр, бироз ухлаб олай. Самолётда нима учундир ҳечам ухлай олмайман...

Нoдирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика