UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  14 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

Буюкларни саҳна эмас, саҳнаортидан изланг Янгиликлар

Буюкларни саҳна эмас, саҳнаортидан изланг

Бугун ўқитувчи ва мураббийлар куни.

Сентябрнинг сўнгги оқшоми еврофутболга бой бўлди. Ҳосили йиғиб олинмаган дала мисоли чала қолган ишларимни битириш пайида ноутбукимни клавиатураларини пианино сингари ўйнатиш билан бирга зангори экрандаги қизиқарли вазиятларга ҳам кўз югуртириб ўтирдим. Телеграм каналларда байрамона табриклар айланар, телевизорда эса шарҳловчи кўзимиз ўрганиб кетган машҳур мураббийлардан бирини оғиз кўпириб мақтарди. Мен эса беихтиёр ундан-да кучлироқ, бироқ нари борса минг кишига таниш бўлган сиймоларни ёдга олдим...

Полдаги ёғочини босганда Николо Паганинининг симфонияси сингари товуш чиқарадиган кўҳна мактабга қадам босган давримда бошқа зумрашалар сингари дард-у хаёлим бағрида бармоқ билан санаганда, бармоғим ортиб қоладиган даражада майсага эга футбол майдонида бўларди. Тиниб-тинчимас саъй-ҳаракатларим натижасида онамнинг кир ювадиган тоғорасига ҳамда қишлоқ четида яшайдиган этикдўзга ҳамиша иш топиларди. Бироқ ўқишни ҳам канда қилмасдим. Бунда оддий қишлоқ муаллими бўлган биринчи устозимнинг ўрни беқиёс эди. У киши бизни урмасди, қаттиқ гапирмасди, эркалик ва шўхликларимизни кўтарарди. Шунга қарамай, нимаси биландир таълим олишимизга қизиқтира оларди. Эҳтимол, ўша муаллимим бироз қаттиққўлроқ бўлганда, бундан-да яхшироқ ўқирмидим, ким билсин. Кейинчалик мактаб билан йўлим айро бўлди, коллежда, ундан сўнг институтда профессор-ўқитувчилардан таҳсил олдим. Лекин негадир билим бериш бобида барчасини тарозига солганда, мен учун ўша оддий муаллим залворлироқ кўринаверади. Балки менга шундай туюлар.

Кейинчалик футболга қизиқишимни ривожлантиришда футбол мактабида рўбарў келган мураббийларимнинг ўрни ниҳоятда юксак бўлди. Агар ўзимдаги дангасалик ва бошқа нуқсонларни бартараф этиб, уларнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилганимда, эҳтимол, ҳозирги ҳамкасбларимдан кимдир Суперлигадаги ўйинимни муҳокама қилаётган бўларди.

Жаҳон футболини ҳам шундай тасаввур қиламан. Миллионлаб мухлислар ўз меҳрини қозонган Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола, Зинедин Зидан каби мутахассисларни буюк ҳисоблашади. Албатта, уларнинг фикрига қўшилмасдан илож йўқ. Бироқ бундай мутахассислар кўпроқ тайёр маҳсулотлардан нимадир бунёд этади. Тайёр маҳсулот шаклланишида эса кўпчиликка нотаниш ўша оддий мураббий катта рол ўйнайди. 

Сайёрамиздан бўлмаган икки футбол афсунгарларининг қўша-қўша совринлар ютишида ҳам уларга ҳеч қандай нуфузга эга бўлмаган илк совринларини қўлга киритишида ҳисса қўшган оддий болалар мураббийи туртки вазифасини бажарган. Криштиану Роналдунинг CР7 бўлиб шаклланишида Фергюссоннинг роли беқиёс қўлган, бироқ ундаги илк юлдузлик аломатларини профессор Афонсо, Ласзло Бўлўни сингари оддий мураббийлар пайқаган. Ёки бўлмаса,  Лионел Мессининг футбол зинапоясидан юксалишига Салвадор Апариcио, Эрнесто Веcчио каби оддий мураббийлар қўлидан тутган.

Бундай кўзга кўринмас мураббийлар юртимизда ҳам талайгина. Уларни номма-ном санайдиган бўлсак, бир кун ҳам етмаса керак. Ўша рўйхатга менга таълим берган устоз ва мураббийларни ҳам киритган бўлардим. Ошириб юборган бўлсам ҳам, қайта такрорлашим мумкин, улар ўргатган сабоқларни ўзим кузатган терма жамоа машғулотларида ҳам учратмаганман. Миллий терма жамоамиз футболчиларининг бугунги даражага етиб келишида ҳам болаликдаги мураббийларига ҳар қанча ташаккур айтса арзийди. Менимча, ҳар бир футболчимиз шундай улуғ кунда болаликдаги камтарин мураббийини табриклаб қўйишни унутмаган. Ўйлайманки, кечроқ бўлса-да, табригим йўлланмай қолган устозларимга ҳам ушбу ташаккурим етиб боради.

Журналистик фаолиятим давомида соҳанинг Анчелотти-ю, Гвардиолаларидан сабоқ олишга ҳаракат қиляпман. Улар алоҳида мавзу.

Айтмоқчиманки, бугун шунчаки байрам эмас, балки келажакни елкасида опичлаб кетаётган қаҳрамонларнинг байрами ҳисобланади. Машҳур мураббийлар ва устозлар мендан ташқари ҳам талайгина табриклар гулдастасини қабул қилишган бўлса, ажабмас. Қолганлар сингари барча мураббийларни байрами билан муборакбод этаман, лекин етук мураббийларга етук футболчиларни етказиб берган оддий ва хокисор мураббийларни кўпроқ табриклагим келди негадир...

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика