Буюк Британия ЕИни тарк этса Премьер-лигага нима бўлади?
25 июн 2016 16:55
Янгиликлар
Буюк Британия ЕИни тарк этса Премьер-лигага нима бўлади?
Агар бу содир бўлса, Англия чемпионатига нима бўлишини бир муҳокама қилиб кўрамиз.
ЕИдан чиқиш кимга муаммо келтириб чиқаради
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши борасида референдум туфайли, Премьер-лиганинг юздан ортиқ футболчиси Англияда ишлаш руҳсатномасида айрилади. Уларнинг орасида Пайет, Канте ва Марсьяль каби футболчилар бор.
Англия футбол ассоциациясида ишлашга руҳсат бериш қоидалари:
- ФИФА рейтингида биринчидан ўнинчи ўрингача эгаллаб турган терма жамоа футболчиси миллий жамоанинг сўнгги йилдаги камида 30% учрашувларида иштирок этиши керак
- Рейтингда 11-дан 20-ўринни эгаллаб турган жамоа футболчилари миллий жамоанинг сўнгги йилдаги камида 45% ўйинида иштирок этиши лозим.
Рейтингдаги кейинги 10 мамлакат футболчилари 60%, 31-50-ўриндаги жамоа ўйинчилари миллий жамоасининг 75% учрашувида иштирок этиши лозим.
Агар Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этса, ушбу ташкилотга кирувчи мамлакатлар футболчилари қуйидаги талабларга жавоб бермайди.
ЕИ мамлакатларининг баъзи ўйичилари ҳеч нарса йўқотишмайди. "Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру Франция терма жамоасига доимий равишда чақирилади ва унда муаммо бўлмаслиги керак.
"Ливерпуль" университетининг спорт иқтисоди кафедраси катта ўқитувчиси Бабтунде Бураимо бу борада ўз фикрини билдирди. Унинг фикрига кўра, Премьер-лига клублари юқори даражали футболчи харид қилишда катта муаммога дуч келишади, чунки ФА талабларига мос келадиган ўйинчилар кўп эмас.
Инглиз экспертларининг тахминларига кўра, талаблар енгиллаштирилади. Масалан, ЕИга кирмайдиган мамлакатлар (Норвегия ва Швейцария) ҳам ўз футболчиларини енгиллаштирилган қоидалар бўйича таклиф қилиши мумкин.
Шеффилд университетининг катта ўқитувчисининг айтишича, жиддий муаммолар бўлмайди ва яқин икки ёки уч йил ичида чеклашлар бўлмайди.
"Сиёсатчилар қоидаларни енгиллаштириши мумкин. Премьер-лига Буюк Британиянинг энг кўп фойда келтирувчи маҳсулотларидан бири ҳисобланади" - дейди Бабатунде Бураимо.
Британиялик сиёсатчилар мамлакат ғазнасига солиқ сифатида даромад келтирувчи катта маош оладиган футболчиларни ҳисобга олиши керак.
Ёш футболчилар боғлиқ вазият
Яна бир омил - бу ФИФАнинг футболчилар мақоми ва вояга етмаган футболчилар трансфер борасидаги қараши. ЕИ доирасида 16 дан 18 ёшгача бўлган футболчиларни харид қилиш мумкин. Аммо Буюк Британия қоидаларига кўра, ўйинчи 18 ёшдан кичик бўлмаслиги керак. Ўз вақтида "Арсенал" 16 ёшли Бельеринни харид қилишга муваффақ бўлган.
ЕИ аъзолиги ёш футболчиларга футбол фаолиятини қуришда янги имкониятлар очади.
Бундан ким ютади
Европа Иттифоқчи чекловлари унга кирмайдиганлар учун кўплаб муаммолар келтириб чиқаради. Африка, Кариб ҳовузи, Жанубий Америка ва осиёлик футболчилар бундан жабр чекишади. Агар Англия ЕИдан чиқса, бошқа мамлакат футболчиларига катта имконият берилади.
Трансляциядан даромад
Ўтган йили Премьер-лига раиси Ричард Скуадмор Буюк Британия ЕИда қолиши яхши эканлигини айтган. Унинг айтишича, агар Англия ўзининг юлдузларидан айрилса, трансляция нархлари тушиб кетиши мумкин. Шу сабабли Скуадмор Буюк Британиянинг ЕИда қолишини қўллаб-қувватлайди. Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати трансляциясининг ҳозирги фойдаси 5 млрд. фунтдан ортиқ.
Хулоса
Биринчи вариант. Ёзги трансфер ойнаси бузилиши мумкин - ўртча клубларнинг британиялик футболчилари, айниқса ёшларнинг нархи сезиларли даражада ошиши мумкин. Вазият Россия футболидагига ўхшаб қолади.
Иккинчи вариант. ФА регламентида ўзгариш бўлади ва бу ҳеч кимга зарар келтирмайди. Аммо ушбу янгиликлар тез орада содир бўлиши қийин.
Фикрлар