UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  0 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  1 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  7 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  7 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  15 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами? Янгиликлар

"Бухоро"нинг "Бунёдкор" устидан қозонилган ягона ғалабаси ёдингиздами?

Теглар :  БухороБунёдкор
Ушбу тарихий натижа қайд этилганига 6 йил бўлди.

Эртага Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" учрашуви ўтказилади. Жорий мавсум Суперлигага қайтган бухороликлар айни дамда идеал натижа қайд этолмаяпти. Аксинча, "Бунёдкор"нинг ишлари ажойиб руҳда кетмоқда. Бироқ пойтахтликлар ўтган турда ўз майдонида "Турон"ни мағлуб эта олмади. Демак, очколар сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган воҳаликлар ҳам бўлажак рақибига бошоғриқ бўла олиши мумкин. "Бухоро" ўз тарихида "Бунёдкор"ни атиги бир маротаба мағлубиятга учратган, ушбу воқеа 2017 йилги мавсумда содир бўлган. 

Кўҳна минтақада кечган баҳсда мезбонлар 22-дақиқада Нурилло Тўхтасиновнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олади. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Иван Нагаев орадаги фарқни оширади. 36-дақиқада эса Санъат Шихов ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлайди. 

Иккинчи бўлимда фаолликни оширган "қалдирғочлар" 65-дақиқага келиб Достонбек Ҳамдамовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиради. Бироқ мезбонлар яна олдинга ташланишиб, 79-дақиқада тўртинчи "совға"сини ҳам туҳфа этади. Ҳакам томонидан қўшибь берилган дақиқаларда эса пойтахт клуби ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишади, холос.

Қайд этиш жоиз, ўшанда ҳам клубга Улуғбек Бакаев мураббийлик қиларди. Жорий мавсум клубга қайтган мутахассис ушбу тарихий натижани янгилаши мумкин.

"Бухоро" (Бухоро) – "Бунёдкор" (Тошкент) 4:2

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Абдувахидов (Қарши)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 22 автогол, - 1:0. Иван Нагаев 25, - 2:0. Санъат Шихов 36, - 3:0. Достонбек Ҳамдамов 65, - 3:1. Нозим Умуров 79, - 4:1. Вадим Чемиртан 90+3, - 4:2.

"Бухоро": Эркин Жабборов, Бобиржон Омонов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Алишер Шоғуломов (Нозим Умуров, 60), Шохрух Гадоев, Зоҳир Пиримов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев

Захира: Акмал Турсунбоев, Элбек Равшанов, Суҳроб Неъматов, Ивор Вейцер, Баҳриддин Ваҳобов, Миржалол Жумаев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов (Вадим Чемиртан, 59), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Фаррух Икромов, 41), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Сардорбек Азимов, 75)

Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика