UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  0 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  2 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  2 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  9 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  25 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  23 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  7 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1

"Бухоро"ни тарк этган футболчилар Янгиликлар

"Бухоро"ни тарк этган футболчилар

«Бухоро” жамоаси мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа кунига уч маҳалдан ўз қароргоҳида шуғулланяпти. Машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашишяпти. Тошкентдаги йиғин чоғида жамоага барча янги таклиф этилган футболчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришади.

Бугунги кунга келиб, ўтган мавсум “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган бир қанча футболчилар клубни тарк этишди. Тарк этган футболчилар рўйхати куни-кеча расман тасдиқланди.

Расман, “Бухоро”ни тарк этган футболчилар: Предраг Вуйович, Дмитрий Попович, Руслан Боқиев, Шукур Жумабоев, Шерзод Шарипов, Илья Ильин, Санжар Асқаралиев, Бахриддин Ваҳобов, Улуғбек Бақоев, Анвар Ражабов.

Ўтган мавсумда жамоа дарвозабонлари Фаррух Турдалиев, Александр Корнейчук янги мавсумни “Бухоро” либосида бошлашлари деярли аниқ бўлиб улгурган. Булардан ташқари ўтган мавсумда “Бухоро”  таркибида ҳаракат қилган Сухроб Нематов, Отабек Нарзуллаев, Отабек Исроилов, Ойбек Нурбоев ва қолган барча маҳаллий футболчилар “Бухоро” сафида мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Молдавалик Виталий Пламадела ҳам жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика