UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9

Бухоро - Хоразм учрашуви кеч бошланди — айбдор меҳмонларми? Янгиликлар

Бухоро - Хоразм учрашуви кеч бошланди — айбдор меҳмонларми?

ПФЛ Бухоро — Хоразм ўйинидаги тўхталиш Лига томонидан алоҳида ўрганилиши ва вазиятга ойдинлик киритилишига ваъда берди.

Пролига 17-туридан олган Бухоро — Хоразм учрашуви белгиланган вақтдан 1 соат ўтиб старт олди. Мазкур қарорни Лига қабул қилди.

Суперлига ва Пролига регламентининг 16.20-бандига кўра, тез тиббий ёрдам машиналари ёки хавфсизлик учун жавобгар органларнинг кечикиши оқибатида учрашув ўз вақтида старт олмаса, Лига комиссари 30 дақиқадан кейин мезбон клубга нисбатан техник мағлубият ёзишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, мазкур регламентнинг 4.4-бандига кўра расмий учрашувдан бир кун аввал мезбон клуб Лига комиссарига стадионнинг ўйинга тайёрлиги тўғрисида далолатнома тақдим этади. Лига комиссари мазкур далолатномасиз учрашувни ўтказмасликка ҳақли.

Кўриниб турибдики, ҳар қандай ҳолатда якуний қарор комиссар — Лига томонидан қабул қилинади. Хабарингиз бор, Бухоро шаҳридаги стадионнинг бузилиши оқибатида Бухоро футбол клуби ўз уй учрашувларини бошқа ареналарда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Бунинг учун клуб стадионлар билан уч тарафлама шартнома тузади. Шартномада эса учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ шартлар батафсил кўрсатилган.

Бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашув юзасидан айрим муаммолар Бухоро футбол клуби билан бевосита боғлиқ бўлмагани туфайли тушунмовчилик келиб чиққан. Лига мазкур ҳолатни инобатга олиб, Бухоро футбол клубига техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. Хоразм футбол клуби раҳбарияти эса аксинча, учрашувни ўтказмай туриб, комиссардан техник ғалаба талаб қилишда давом этган. Ваҳоланки, 17:25 га қадар хавфсизлик учун жавобгар ҳодимлар ва тез тиббий ёрдам машинаси стадионда бўлган.

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Лига спорт принципларини ҳимоя қилишни, ғолибни ўзаро ўйинда аниқлашни афзал билди. Мазкур қарор ижроси бажарилмаса, Хоразм футбол клубига нисбатан чора кўрилиши тўғрисида клуб раҳбарияти огоҳлантирилди.

Бугунги учрашув масаласини Лига кейинроқ атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли хулосалар чиқаради. Спорт принципини биринчи ўринда кўрмай, айрим шахсларнинг учрашув комиссарининг фаолиятига аралашишга бўлган уринишлари аниқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Шунингдек, учрашувни ўтказиш юзасидан масъулиятсизлик қилган шахслар масаласига ҳам атрофлича эътибор қаратилади. Бунда комиссарнинг учрашувдан кейинги расмий билдиргиси асос бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун, Лига комиссари ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувни ўтказиш учун максимал даражада ҳаракат қилиниши белгилаб қўйилган. Дўстлик стадионида прожекторлар билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Учрашув акти билан боғлиқ бугунги ҳолатда техник мағлубият ёзиш Бухоро клубига нисбатан ноҳақлик бўлиши инобатга олиниб, Лига учрашувни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилди. Регламент ва комиссар талабига бўлган беписандлик масаласи эса атрофлича кўриб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика