UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  0 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

"Бухоро": Қатор футболчилар билан шартнома имзоланмоқда Янгиликлар

"Бухоро": Қатор футболчилар билан шартнома имзоланмоқда

“Бухоро” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттирмоқда.

Жамоа кунига уч маҳалдан машғулотлар олиб бориш билан бирга, жуда кўплаб назорат-синов учрашувларида қатнашиб келяпти.

Жамоа ихтиёрида жуда кўплаб янги футболчилар келиб кетишмоқда. Ҳар бир назорат учрашувидан сўнг мураббийларда илиқ таасурот қолдира олмаган футболчиларга жавоб берилмоқда. Деярли кун оралаб асосий таркиб ҳамда ёшлар турли жамоалар билан назорат учрашувини ўтказишяпти.

Бугунги кунга келиб клуб кўплаб футболчилар билан шартномаларни изолаб бўлди. Жумладан ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилганлар, Александр Корнейчук, Фаррух Турдалиев, Сухроб Нематов, Отабек Исроилов ва қолган барча маҳаллий футболчилар билан шартномалар имзоланди.

Янги келган футболчилардан, Тимур Кагиров ва Дилявер Абибулаевлар келаси мавсумда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилишлари аниқ бўлиб улгурди. Легионерлардан Виталий Пламадела билан ҳам шартнома қилинди.

Жамоа машғулотларида янги легионер пайдо бўлганини эътироф этиб ўтишимиз мумкин. Молдавалик ҳимоячи Дмитрий Богдан “Бухоро” кўригида бўлиб турибди. 26 ёшли футболчи Молдавиянинг турли ёшдаги терма жамоалар сафида ҳаракат қилган.

Бухоролик мухлисларга яхши таниш бўлган легионер,  украиналик ҳимоячи Александр Тарасенко бир муддат жамоа ихтиёрида бўлди ва назорат учрашувларда қатнашди, бироқ унинг ҳатти-ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул бўлмаган ва унга жавоб берилди.

Мочинов ўз интервьюсида таъкидлаганидек, легионерлар танловига жуда катта масъулият билан ёндашяпти. Жуда кўплаб легионерлар назорат остига олинган ва уларнинг ҳар бири алоҳида ўрганиб чиқилмоқда. Яқин кунлар ичида жамоа ихтиёрига яна бир легионер етиб келиши кутилмоқда. Унинг кимлиги сир сақланмоқда, ушбу легионер ҳужумчи эканлигини айтиб ўтиш мумкин.

Жамоанинг кейинги спарринг-рақиби “Андижон” клуби бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика