UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

«Бухоро» ПФК: Миш-мишга ҳожат йўқ, ривожланиш стратегияси аниқ Янгиликлар

«Бухоро» ПФК: Миш-мишга ҳожат йўқ, ривожланиш стратегияси аниқ

Теглар :  Бухоро
Сўнгги вақтларда “Бухоро” профессионал футбол клуби ҳақидаги миш-мишлар аҳоли ўртасида турли мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Энг ачинарлиси, жамият ҳаётининг кўзгуси ҳисобланмиш айрим оммавий ахборот воситалари ушбу миш-мишларни чуқур таҳлил қилмасдан, асоссиз маълумотларни  ўз саҳифаларида эълон қилишмоқда ва бу орқали аҳоли ўртасида турли нифоқ ва норозилик кайфиятини қўзғамоқда. Хусусан, кўпчилик интернет сайтлари ушбу маълумотларни ёритишда фақатгина бир ёқлама муносабатда бўлиб, клуб “жабрдийдалари” томонидан тақдим этилган ахборотларгагина таянишмоқда.
2017 йил 23 январь куни “Бухоро” футбол клубининг барча мураббийлар штаби сингари Т. Агамуродовга ҳам истеъфога чиқарилди.

Аксарият мухлисларда чемпионатда 4-ўринни эгаллаган жамоа мураббийлар штаби нега ишдан четлатилди, деган савол туғилиши мумкин. Бунинг сабаби эса қуйидагича:

Биринчидан, ҳар қандай мутахассис ишга қабул қилинганда унинг олдига маълум талаблар қўйилади. Мутахассис ҳам мавжуд талабларни амалга ошириш учун ўз шартларини ўртага ташлайди.

2015-2016 йилги мавсум аввалида жамоа мураббийлар штаби олдига Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Бу борада жамоага барча шароитлар яратиб берилди. Мураббийлар талабига асосан “юлдуз” футболчилар таркибга жалб этилди. Аммо натижа-чи?! Мавсум якунига кўра жамоа ОФК чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Мазкур ҳолатнинг ўзи мураббийлар штаби раҳбариятнинг талабини қондира олмаганлиги ҳамда истеъфога лойиқлигини кўрсатади.

Иккинчидан, 2015-2016 йилги мавсумдаги клуб бюджети ўша пайтда олий лигада фаолият юритаётган клублар ўртасида 2-ўринни эгаллаган. Аммо турнир жадвалидаги якуний поғона 4-ўрин.

Бу ҳолат клуб раҳбарияти томонидан пулларни беҳуда совуриш, керак бўлса талон-тарож қилиш сифатида баҳоланди.
Эндиликда фақатгина катта маблағ, баланд маош эвазига жамоадан жамоага кўчиб юрувчи “юлдуз” ўйинчилар билан натижага эришиб бўлмаслигини англаган клуб раҳбарияти ўз ривожланиш стратегиясини ўзгартириб, маҳаллий ёшлар эвазига босқичма-босқич тараққиёт йўлини танлади.

Эътибор беринг: жамоада бухоролик футболчилар орасида ким мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди! Фақатгина Шавкат Саломов ва қисман Жасур Ҳасанов. Сухроб Неъматов захирадан майдонга тушди. Бобир Амонов, Жамолиддин Убайдуллаев, Нозим Умуров сингари маҳоратли футболчилар эса бир-икки ўйинни айтмаса захира ўриндиғини “иситишди”. Жамоага ўринбосарлар таркибидан ҳеч ким жалб этилмади. Негаки, асосий эътибор фақатгина “ёлланма” футболчилар эвазига натижага эришишга қаратилиб, ёшлар билан ишлаш унутилди. Оқибатда эса команда келажаги хавф остида қолди.

Шу боис айни пайтда вилоятдаги айрим мухлислар жамоанинг кейинги йилдаги иштирокидан хавотир олишмоқда. Агар клуб мураббийлар штаби ўз вақтида ёшлар билан ишлашга ҳам эътибор қаратишганда бугун ушбу хавотирларга ўрин қолмасди. Чунки, “ёлланма” ўйинчиларнинг бир кун эмас бир кун баландроқ маош таклифига учиб кетишини барча билади. Маҳаллий ёшларда эса “пул” тушунчаси эмас, балки Ватан ҳисси, ўзи туғилиб ўсган вилояти шарафи бирламчи бўлади.

Ҳолбуки, Бухоро азалдан иқтидорли спортчилар замини. Ўз вақтида У.Бақоев, Н.Сергиенко, Ш. Саломов, Ж. Ҳасанов, Б.  Амонов, А. Ражабов, А. Муродов,  Ш. Сулаймонов, А. Тўраев сингари иқтидорли футболчилар миллий ва турли ёшдаги терма жамоаларда тўп суришган. Кейинги йилларда эса биз мамлакат терма жамоаларида бухоролик ёшларни кўрмай қолдик.  

Шу боис, айни пайтда вилоятда футболни маҳаллий ёшлар ҳисобига кучайтиришга эътибор қаратилди. Маблағ ҳам ана шу мақсадга йўналтирилди. Табиийки, бундай вазиятда баланд маошга ўрганган футболчилар ўз хоҳишларига кўра жамоани тарк этишади.

Хулоса қилиб айтганда, жамоани Т. Агамуродов истеъфога чиқарилиши вилоят ҳокими шахсий муносабати билан эмас, балки бу соҳада тартиб ўрнатиш мақсадида амалга оширилди. Истеъфонинг асосий сабаби аввало белгиланган натижанинг эришилмаганлиги, қолаверса жамоа ўйинини бир марталик таркиб ҳисобига тузиб, команда келажагига эътибор қаратмаганлигидадир.

Бу ҳолатдан эса раҳбарият қониқмасдан уни истеъфога чиқарди.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб, оммавий ахборот воситаларидан бундан кейин жамоа ҳақида материал тайёрлашда аввало жамоа раҳбарияти, матбуот хизмати ёки вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланиб, маълумотларига ойдинлик киритишларини сўраган бўлардик.

ФК “Бухоро” номидан
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика