

1987 йилда Молдованинг Бендер шаҳрида туғилган ҳужумчи Вадим Чемиртан иккинчи давра учун "Бухоро" таркибида рўйхатдан ўтказилди. Молдова терма жамоаси сафида 2та ўйин ўтказган Чемиртан 2015 йил бошида "Бухоро" ва "Навбаҳор" каби клублар сафида кўрикдан ўтганди. Бироқ ўшанда футболчи Ўзбекистонда қолмаганди.



