UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  4 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  3 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3

“Бухоро” – “Локомотив” 2:3. Ўтган йилги ўйинни ёдга оламиз Янгиликлар

“Бухоро” – “Локомотив” 2:3. Ўтган йилги ўйинни ёдга оламиз

Бугун “Локомотив” сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Учрашув марказий стадионда соат 17:00да старт олади.

Ўтган йил Бухоро шаҳрида кечган баҳсда “темирйўлчилар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Умид қиламизки, бу гал ҳам омад “Локо” томонида бўлади.

Қуйида ўтган йилги ўйинни фотосуратлари билан ёдга оламиз. Вадим Агишев бошқариб борган беллашувда дастлаб 7-дақиқадаёқ Олег Зотеев ҳисобни очади. 33-дақиқага мезбонлар ҳисобни тенглаштиришади. Ж.Убайдуллаев гол муаллифи бўлади. Орадан 6 дақиқа ўтиб Лутфулла Тўраев узоқдан зарба берган ҳолда жуда чиройли гол муаллифига айланади – 1:2.

Биринчи тайм охирларида ҳакам “Локо” дарвозаси томон пенальти белгилайди. Ва 11 метрлик жарима зарбасини Суҳроб Неъматов аниқ амалга оширади. Танаффусга жамоалар 2:2 ҳисоби билан йўл олишади.

Иккинчи таймнинг дастлабки 15 дақиқаси ортда қолган бир пайтда, яъни 60-дақиқада катта Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан чиройли рейд уюштиради ва жарима майдончасига кирмасдан тўпга бурама зарба берган ҳолда меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқади. Голдан сўнг орадан икки дақиқа ўтиб “Бухоро” футболчиси Жамшид Ҳасанов қизил карточка олади ва мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишади.

85-дақада эса “Локомотив” дарвозабони Маъмур Икромовга қизил карточка кўрсатилади. Бу пайтга келиб “темирйўлчилар” таркибида учта ўзгариш амалга оширилган бўлиб, дарвозани мажбуран ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев эгаллайди. Ўйин тугашига қўшимча дақиқалар билан чамаси 8 дақиқа қолганди. Дарвозабон қўлқопларини кийган Тўхтахўжаев дарвозада ҳам чакки эмаслигини кўрсатади. У икки бор аниқ тепилган тўпни қайтаришга муваффақ бўлади.

Натижада ҳам қизиқ, ҳам шиддатли кечган учрашувда “Локо” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўйин қаҳрамонларидан бири эса шубҳасиз Ислом Тўхтахўжаев бўлади. Аммо бу ҳимоячи бугунги баҳсда иштирок эта олмайди. Сабаби Исломнинг олий лигада сариқ карточкалари сони тўрттага етган ва у навбатдаги турни ўтказиб юборади.

УЧРАШУВ ҚАЙДНОМАСИ
Олий лига-2015. 11-тур. 31 май


«Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 2:3. 8721 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,5, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 8,8, Р. Шояхметов (Тошкент) – 8,8, Н. Қосимов (Қарши) – 9
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Маметов.

«Бухоро»:
21. Ф. Турдалиев
3. С. Акбаров
5. В. Кравческу
7. С. Неъматов (6. Е. Кочнев, 77)
8. В. Пламадела
14. В. Понамарев
16. Ж. Ҳасанов
17. О. Нарзуллаев
18. Д. Абибуллаев (15. Р. Асланов, 60)
19. Ж. Убайдуллаев
20. И. Холиқов (11. О. Исроилов, 70)

Захира: 12. А. Корнейчук, 23. Б. Хауши, 39. Б. Нарзуллаев, 44. Т. Турдиев.

«Локомотив»:
12. М. Икромов
3. Ш. Муллажонов
10. М. Бикмаев (7. Р. Корян, 77)
11. Т. Абдухолиқов (77. Ж. О. Ҳасанов, 44)
13. Л. Тўраев
16. Ж. Ж. Ҳасанов
18. Т. Кападзе
20. И. Тўхтахўжаев
22. С. Шоаҳмедов
31. Н. Яничич
33. О. Зотеев (28. И. Алибаев, 56)

Захира: 1. И. Нестеров, 8. С. Мирзаев, 17. С. Мустафоев, 24. И. Раҳимов.

Голлар: Ж. Убайдуллаев (33), С. Неъматов (45+2, пенальти) – О. Зотеев (7), Л. Тўраев (39), Ж. О. Ҳасанов (60).
Огоҳлантириш: Ж. Ҳасанов (54) – Н. Яничич (45+1), М. Бикмаев (50), Л. Тўраев (83).
Четлатиш: Ж. Хасанов (62) – М. Икромов (85).
Энг яхши ўйинчилар: Ф. Турдалиев – Ж. О. Ҳасанов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика