UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

"Бухоро" - "Динамо" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

"Бухоро" - "Динамо" ўйинига оид маълумотлар

Теглар :  "Бухоро"Динамо
Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

"Бухоро" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади. Мазкур беллашув 20:00да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 


"Бухоро"

- "Бухоро" турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринда. Жамоа 6 очко билан 13-ўринда боряпти. 

- "Бухоро" ўз майдонида бешинчи ўйинини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта учрашувнинг иккитасида дуранг қайд этиб, икки бор мағлубиятга учраган. 

- "Бухоро" ўз уйида ғалаба қозонмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Қўқон-1912". 

- "Бухоро" охирги 4та ўйиндан учтасида мағлубиятга учради. Натижада бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. 

- "Бухоро" охирги марта 4-турда ғалаба қозонган. Жамоа сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтган. 

- "Бухоро" шу пайтгача "Динамо"га қарши 44 бор майдонга тушиб, шундан 20тасида ғалабага эришган. 


"Динамо"

- Суперлига дебютанти "Динамо" кўрсатаётган ўйин кўпчиликка манзур бўлмоқда. 

- Бу жамоа 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 9-9. 

- Лекин "Динамо" сафарда ҳозирча ғалабага эришгани йўқ. Учта ўйиндан иккитасида мағлубият ва бир марта дуранг қайд этган. 

- "Динамо" қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олмади ва ўтган тур АГМКни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

- "Динамо" шу пайтгача "Бухоро" билан 44 бор куч синашиб, шундан 16тасида зафар қучган. 


Охирги 5 ўйин

2017 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:0 

2015 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1 

2014 йил. "Бухоро" - "Динамо" 1:1 

2013 йил. "Бухоро" - "Динамо" 0:2 

2012 йил. "Бухоро" - "Динамо" 2:0 

Бухорода бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида майдон эгалари ғалабага эришган. Учта учрашув дуранг билан якунланган бўлса, бир марта меҳмонлар ғолиб чиққан. Қизиғи шундаки, охирги уч ўйиндан бери фақат дуранг қайд этиляпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика