UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди Янгиликлар

"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди

Бугун “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан қолдирилган ўйин бўлиб ўтади.

Профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида ишлаб чиқилган вақтинчалик саниттария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.1 бандига асосан клублар ҳар бир учрашув учун 35 кишидан кўп бўлмаган иштирок этувчилар рўйхатини тақдим этади. “Бухоро” ва “Бунёдкор” ҳам бугунги баҳсда иштирок этувчи футболчи, мураббий ҳамда раҳбариятдан иборат персоналлар рўйхатини тақдим қилди. ЎзПФЛ Комиссияси мазкур рўйхатни ўрганиб чиққач, ҳар икки клуб рўйхатида регламентда кўрсатилганидек зарурий PZR тестини топширмаган айрим шахслар бор экани маълум бўлди.

Жумладан, “Бухоро”нинг бугунги баҳсда иштирок этувчилардан иборат рўйхатига Aлишер Рустамов (бош директор), Aлександр Хомяков (консультант мураббий), Николай Минчев (техник директор), Ҳасан Рўзиев (бош директор ўринбосари сифатида кўрсатилган, аммо ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаган), Aвгустин Кирице (мураббий), Нодир Жўраев (мураббий), Фаррух Мирзааҳмедов (маркетолог), Илҳом Умуров (маъмур), Ойбек Жуманазаров (матбуот котиби), Ражаб Aвезов (Ҳайдовчи) ҳамда Шоҳжаҳон Насимов (футболчи)лар киритилган.

“Бунёдкор”нинг худди шундай рўйхатидан эса Марат Мифтахутдинов (катта мураббий), Родион Саричев (массажчи), Ботир Парпиев (катта маъмур), Aдҳам Aкбаров (ҳайдовчи) ва Aсаджон Aзимжонов (футболчи) ўрин олган.

Регламентга кўра, белгиланган тестларни топшириб, шифокорлардан ижобий хулоса олмаган ҳар қандай шахс ўйин вақтида техник ҳудуддан ўрин олиши, ҳатто жамоа автобусига қўйилиши мумкин эмас. Шу боисдан юқорида исм-фамилияси қайд этилганлар бугунги ўйинда техник зонага қўйилмайди. Улар PZR тести топширганини тасдиқлаб, тест жавобларини ЎзПФЛ Комиссиясига тақдим қилганидан кейингина келаси учрашувлар вақтида техник ҳудудга киришига рухсат берилади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика