UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Юлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  7 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади? Янгиликлар

“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади?

Сарлавҳани ўқиб, ия яна “Бухоро”да бош мураббий ўзгардими, деган ўйга боришингиз аниқ.

 Йўқ, Даврон Файзиев ҳамон бош мураббий сифатида амалда ишлаб келмоқда. Лекин жамоа ичида бош мураббий масаласи бўйича муаммо ҳанузгача очиқлигича қолмоқда. Гап шундаки, “Бухоро” жамоасида раҳбарият ўзгаргач, бош мураббийлик постига Даврон Файзиев таклиф этилди. Ўтган йили “Қўқон-1912”да ёрдам мураббий сифатида фаолият юритиб келган жиззахлик мураббий бу йил ўзини яна бош мураббий сифатида кўришни истаб, “Бухоро”дан тушган таклифга дарҳол лаббай дея жавоб бердида, ишга киришиб кетди. Ваҳоланки, ўтган йили жамоани ярим мавсум бошқарган Жамшид Саидовнинг “Бухоро” билан амалда икки йиллик шартномаси мавжуд эди. Жамоанинг янги хўжайинлари эса Саидов билан ҳамкорликни тўхтатиш мақсадида амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиб, Файзиевни бош мураббий сифатида кенг оммага расман таништириб ишлашига шароит яратиб берди. 

Шундан сўнг Жамшид Саидов бу борада ЎФА футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шикоят қилган. 

Маълум бўлишича, Жамшид Саидов билан меҳнат шартномасининг бир томонлама бекор қилиниши амалдаги меҳнат қонунчилиги ва регламент талабларига зид равишда амалга оширилган, деб топилган. Шундан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколати доирасида бош мураббийни ишга қайта тиклаш бўйича “Бухоро” клубига тавсия берди. 

Шунга қарамай “Бухоро” жамоаси раҳбарияти бу масалани ҳанузгача ҳал этмасдан келмоқда. 

Маълумот учун, Жамшид Саидовнинг шартномаси 2022 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилиши керак эди. “Бухоро” эса шартнома шартларига зид равишда, бош мураббийни ишдан олди. Агар клуб Саидовни ишга тикламаса, унинг 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган маошларини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади.

Championat.asia'га маълум бўлишича, “Бухоро” раҳбарияти Жамшид Саидовни шартномаси борлиги туфайли клуб тизимида олиб қолган холда, бошқа лавозимда ишлатмоқчи. Бироқ, мураббий уларнинг бу шартига розилик бермаяпти. Жамшид Жалоловичнинг олдида иккита йўл бор, ёки бош мураббий бўлиш ёки шартномада кўрсатилган икки йиллик ойлик маошини клубдан ундириш. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика