

"Бухоро" жамоаси Анталиядаги йиғин доирасида тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштиришган.
Бугун жамоа Тожикистон U-20 жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Мазкур баҳс соат 18:00 да старт олган. Шунингдек, клуб 30 январь куни Россиянинг "ФК Ахмат", 3 февралда Болгариянинг "ФК Монтана" ҳамда 5 февраль санасида Қозоғистоннинг "ФК Астана" жамоалари билан куч синашади.



