"Бухоро" 5 нафар футболчининг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
25 июл 2019, 23:15
"Бухоро" матбуот хизмати клуб 5 нафар футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Аввалига Асилжон Бегимқулов, Бобуржон Амонов, Сардор Сулаймонов каби футболчилар билан келишувга эришилгани расман эълон қилинганди. Орадан бироз вақт ўтиб, Мурод Бобожонов ҳамда Аббос Жумақуловлар клуб билан шартнома имзолашгани ҳам маълум қилинди.

Ушбу футболчилар иккинчи даврада "Бухоро" шарафини ҳимоя қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Бухоро" ФК матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›