UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  0 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  6 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  9 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди? Янгиликлар

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди?

А Серия 38-тури доирасидаги «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» билан хайрлашуви эълон қилинган Златан Ибрагимович «Сан-Сиро»даги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда ҳаяжон кучли, нафас олишим ҳам қийин, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»дан шунчалик кўп хотиралар қолаяптики... Бошида у менга меҳр берди, кейин эса – бахт.

Оиламга сабр учун раҳмат дейман. Иккинчи оилам – ўйинчилар, мураббийлар, ходимлардан ҳам миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин юракдан ташаккуримни билдираман. Футбол билан хайрлашиш фурсати етди, аммо сиз билан эмас», - дейди 41 ёшли швециялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Златан профессионал фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан»дан ташқари, «Мальме», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика