

Африкалик ҳужумчи "Валенсия"га қарши асосий таркибдаги дебют учрашувида учта гол уришга эришди.
"Пьер машғулотларда астойдил ишламоқда. Унга ўйин амалиёти керак ва буни "Барселона"да олади. Обамеянг бизга ёрдам беради деб ўйлайман, сабаби у ажойиб футболчи. Унинг эркин агент мақомида ўтиши - клуб учун совға", - дейди Бускетс.
Обамеянг "Барселона"га "Арсенал"дан ўтди. 32 ёшли марказий ҳужумчи клуб билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.



