Бускетс: "Атлетик"ка қарши баҳсдаги ғалаба тер Штегенга тегишли"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2017, 15:56
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ЛаЛиганинг 10-турида "Атлетик" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Бу ғалабага катта қийинчилик билан эришдик. Айниқса улар ҳисобни тенглаштириш учун таваккал қилган иккинчи бўлим оғир ўтди. Аммо биринчи бўлимда биз рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик ва меҳмонда муҳим ғалабага эришдик.

Баҳсда тер Штеген жонимизга оро кирди, бу ғалаба унга тегишли. У жамоамизда тўп тепаётганидан хурсандмиз" - дейди Бускетс.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›