

"Барса" директори Матей Алемани маошни тушириш борасида келишувга эришиш учун Сержи Бускетс, Жорди Альба ва Сержи Роертонинг агенти билан гаплашди, аммо футболчилар буни рад этишди.
Бускетс "Барселона"да йилига 16 млн евро атрофида, Альба - 13 млн атрофида, Роберто эса 10,5 млн атрофида маош олади.
Каталония клуби маошлар масаласини ҳал эта олмаяпти. "Барса" шу сабаб Лионель Месси, Серхио Агуэро, Мемфис Депай ва Эрик Гарсияни жамоанинг ўйинчилари сифатида рўйхатга ололмайди.

