UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  0 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  5 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  0 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  1 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  1 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  4 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага Янгиликлар

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Янги йилнинг аввалида ўзбек клубларининг чўнтагига каттароқ пул тушиб қолса, эртани ўйлаб мақсадли сарфлаш ўрнига, бугунги натижани яхшилашга уриниб, ҳавога совуриши ҳақида ёзгандик.

Албатта, мақсадларнинг ҳамма вақт катта бўлгани яхши, лекин ўзбек тилида “кўрпа”, “оёқ” сингари тушунчалар ҳам йўқ эмас-да. Бугун “кўрпа билан оёқ” масаласини Туркиянинг “Бурсаспор” клуби мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

Турк Суперлигасини кузатадиган мухлислар яхши билишади, мусобақанинг 62 йиллик тарихи давомида Истанбулдан бўлмаган фақат 2 клуб чемпионликни тантана қилишга эришган. Булардан бири “Трабзонспор”, бошқаси “Бурсаспор”. Трабзонликлар чемпионлик таъмини туймаганига 37 йил тўлди, бурсаликлар эса 11 йил олдин триумфга кўтарилишган эди.

“Бурсаспор” 2009-2010 йилги мавсумни ўзиники қилди, бироқ келаси йилдан натижалар пасая борди ва 2019 йилга келиб жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Сабаб нимада эди?

Гап шундаки, “Бурсаспор” раҳбарияти ҳам қўлига пул тушиб қолгач “шайтонлаб қолди”. Клуб 1 марта чемпион бўлиш учун 2008 йилнинг ёзидан 2010 йилнинг қишига қадар 51 нафар ўйинчи билан  шартномани бекор қилди ва ҳар гал уларнинг ўрнини янги номлар билан тўлдирди. Бу ҳол кейинги йилларда ҳам давом этди. Жамоа ҳар гал мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлар, етакчилар қаторида борар эди. Лекин доим мавсум ўртасига борганда Бурсада юлдузлар маошини тўлаш учун маблағ қолмагани ҳақида гаплар чиқаверди. Мавсумнинг айни шу қисмидан кейин натижалар пасаяр, якунда клуб молиявий йилни қарздорлик билан ёпар эди. Шу-шу, клубнинг натижалари йилдан йилга пасайди, лекин раҳбарият “юлдузсеварлик” касалидан қутула билмади. Бу охир-оқибат жиддий молиявий инқироз билан якунланди ва “Бурсаспор” айни пайтда Туркия 2-лигасида 10-ўринни эгаллаб турибди (Аллақандай 10 йил ичида турк гранди 2-лиганинг ўртамиёна жамоасига айланиб қолди).

Хуллас, қуйи лигага тушганидан кейин клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди – “юлдузсевар” Али Ой ўрнини Масъуд Мастон эгаллади. Мос равишда жамоанинг сиёсатида ҳам ўзгариш рўй берди: ниҳоят, охирги 15 йилда илк бор академияга эътибор ошди. Бу илк мавсумда ўз мевасини берди. Ўтган мавсум “Бурсаспор” сафида 17 ёшли Али Акман порлади. 2002 йилда туғилган йигитчага “янги Роналду” деб таъриф берилди. Ҳар 2 оёқда кучли зарба бера оладиган  марказий ҳужумчи жорий мавсум 18 ўйинда 10 гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Бугун мазкур клубга тўхталишимизга сабаб яқинда турк матбуотини “портлатган” хабар ҳисобланади.  Барча турк футболининг келажаги сифатида қараётган Али Акман февраль ойининг бошида Франкфуртнинг “Айтрахт” клуби билан шартнома имзолади. Июнь ойида “Бурсаспор” билан шартномаси якунланадиган футболчи Бундеслигага эркин агент сифатида йўл олади ва бу нормал ҳолат. Лекин бундан хабар топган бурсаликлар раҳбарияти ўта кулгили қарорини эълон қилди. Гўё иқтидорли футболчи хиёнатда айбланди ва мавсум охирига қадар бошқа майдонга туширилмаслиги маълум қилинди. Албатта, раҳбарлар ақллироқ бўлса, 18 ёшли ўсмирга араз қилиш ўрнига олдинроқ шартномани узайтириш ҳақида ўйлаб кўришарди...

Эътибор қилинг, “Бурсаспор” 2008-2018 йилларда бор пулини 1 йиллик юлдузларга сарфлади. Кейин иложсизлик туфайли академияга эътибор қаратди. Бу 1 йилдаёқ ўз самарасини кўрсатди. Клуб раҳбарияти эркин агент сифатида кетаётган Али Акманни ёзги трансферлар мавсумида 15 млн еврога “пуллаши” мумкин эди. Бироқ...

Яқинда “Goal” портали Али Акман ҳақида материал эълон қилди. Унда 18 ёшли форвард Агуэрога қиёсланган ва яқин келажакда “кўҳна қитьа” грандлари сафида пайдо бўлиши тахмин қилинган. Бурсаспор академияси шундай ўйинчини етишдирди, лекин масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли текинга қўйиб юборди.


Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькаонинг айтганидек, футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш. Лотин Америкаси футболининг дарғаси шундай демоқчи:  Биродарлар, футбол фақат майдон ичида кузатадиганингиз 90 дақиқадан иборат эмас. Тўғри, сиз бундан бехабарсиз. Лекин сиздек танбаллар учун минглаб тайёр андозалар бор. Шунчаки, кўзингизни каттароқ очиб ён-атрофга қарасангиз кифоя. 

Умид қиламизки, тез орада турк футболи масъуллари Фалькаонинг сўзларидан хабар топиб, эртанги кун ҳақида ўйлашни ҳам бошлашади.

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика