UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага Янгиликлар

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Янги йилнинг аввалида ўзбек клубларининг чўнтагига каттароқ пул тушиб қолса, эртани ўйлаб мақсадли сарфлаш ўрнига, бугунги натижани яхшилашга уриниб, ҳавога совуриши ҳақида ёзгандик.

Албатта, мақсадларнинг ҳамма вақт катта бўлгани яхши, лекин ўзбек тилида “кўрпа”, “оёқ” сингари тушунчалар ҳам йўқ эмас-да. Бугун “кўрпа билан оёқ” масаласини Туркиянинг “Бурсаспор” клуби мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

Турк Суперлигасини кузатадиган мухлислар яхши билишади, мусобақанинг 62 йиллик тарихи давомида Истанбулдан бўлмаган фақат 2 клуб чемпионликни тантана қилишга эришган. Булардан бири “Трабзонспор”, бошқаси “Бурсаспор”. Трабзонликлар чемпионлик таъмини туймаганига 37 йил тўлди, бурсаликлар эса 11 йил олдин триумфга кўтарилишган эди.

“Бурсаспор” 2009-2010 йилги мавсумни ўзиники қилди, бироқ келаси йилдан натижалар пасая борди ва 2019 йилга келиб жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Сабаб нимада эди?

Гап шундаки, “Бурсаспор” раҳбарияти ҳам қўлига пул тушиб қолгач “шайтонлаб қолди”. Клуб 1 марта чемпион бўлиш учун 2008 йилнинг ёзидан 2010 йилнинг қишига қадар 51 нафар ўйинчи билан  шартномани бекор қилди ва ҳар гал уларнинг ўрнини янги номлар билан тўлдирди. Бу ҳол кейинги йилларда ҳам давом этди. Жамоа ҳар гал мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлар, етакчилар қаторида борар эди. Лекин доим мавсум ўртасига борганда Бурсада юлдузлар маошини тўлаш учун маблағ қолмагани ҳақида гаплар чиқаверди. Мавсумнинг айни шу қисмидан кейин натижалар пасаяр, якунда клуб молиявий йилни қарздорлик билан ёпар эди. Шу-шу, клубнинг натижалари йилдан йилга пасайди, лекин раҳбарият “юлдузсеварлик” касалидан қутула билмади. Бу охир-оқибат жиддий молиявий инқироз билан якунланди ва “Бурсаспор” айни пайтда Туркия 2-лигасида 10-ўринни эгаллаб турибди (Аллақандай 10 йил ичида турк гранди 2-лиганинг ўртамиёна жамоасига айланиб қолди).

Хуллас, қуйи лигага тушганидан кейин клуб раҳбариятида ўзгариш бўлди – “юлдузсевар” Али Ой ўрнини Масъуд Мастон эгаллади. Мос равишда жамоанинг сиёсатида ҳам ўзгариш рўй берди: ниҳоят, охирги 15 йилда илк бор академияга эътибор ошди. Бу илк мавсумда ўз мевасини берди. Ўтган мавсум “Бурсаспор” сафида 17 ёшли Али Акман порлади. 2002 йилда туғилган йигитчага “янги Роналду” деб таъриф берилди. Ҳар 2 оёқда кучли зарба бера оладиган  марказий ҳужумчи жорий мавсум 18 ўйинда 10 гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Бугун мазкур клубга тўхталишимизга сабаб яқинда турк матбуотини “портлатган” хабар ҳисобланади.  Барча турк футболининг келажаги сифатида қараётган Али Акман февраль ойининг бошида Франкфуртнинг “Айтрахт” клуби билан шартнома имзолади. Июнь ойида “Бурсаспор” билан шартномаси якунланадиган футболчи Бундеслигага эркин агент сифатида йўл олади ва бу нормал ҳолат. Лекин бундан хабар топган бурсаликлар раҳбарияти ўта кулгили қарорини эълон қилди. Гўё иқтидорли футболчи хиёнатда айбланди ва мавсум охирига қадар бошқа майдонга туширилмаслиги маълум қилинди. Албатта, раҳбарлар ақллироқ бўлса, 18 ёшли ўсмирга араз қилиш ўрнига олдинроқ шартномани узайтириш ҳақида ўйлаб кўришарди...

Эътибор қилинг, “Бурсаспор” 2008-2018 йилларда бор пулини 1 йиллик юлдузларга сарфлади. Кейин иложсизлик туфайли академияга эътибор қаратди. Бу 1 йилдаёқ ўз самарасини кўрсатди. Клуб раҳбарияти эркин агент сифатида кетаётган Али Акманни ёзги трансферлар мавсумида 15 млн еврога “пуллаши” мумкин эди. Бироқ...

Яқинда “Goal” портали Али Акман ҳақида материал эълон қилди. Унда 18 ёшли форвард Агуэрога қиёсланган ва яқин келажакда “кўҳна қитьа” грандлари сафида пайдо бўлиши тахмин қилинган. Бурсаспор академияси шундай ўйинчини етишдирди, лекин масъулларнинг эътиборсизлиги туфайли текинга қўйиб юборди.


Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькаонинг айтганидек, футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш. Лотин Америкаси футболининг дарғаси шундай демоқчи:  Биродарлар, футбол фақат майдон ичида кузатадиганингиз 90 дақиқадан иборат эмас. Тўғри, сиз бундан бехабарсиз. Лекин сиздек танбаллар учун минглаб тайёр андозалар бор. Шунчаки, кўзингизни каттароқ очиб ён-атрофга қарасангиз кифоя. 

Умид қиламизки, тез орада турк футболи масъуллари Фалькаонинг сўзларидан хабар топиб, эртанги кун ҳақида ўйлашни ҳам бошлашади.

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика