UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  5 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  1 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  6 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Учрашув аввалида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев барчага “Бунёдкор” клубида янги иш бошлаган клуб президентини таништириб ўтди.

Шундан сўнг, клуб фаолияти ва қилинаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар борасида ҳисобот берди.

Клуб президенти мураббий ва футболчилар билан шахсан учрашишдан асосий мақсади, сўнгги тўрт йилда жамоанинг ютуқларга эриша олмаётгани ва молиявий қийинчиликлар борасида муҳокама қилиш кераклигини таъкидлади.

Албатта, бу йил барчаси бошқача бўлиши, ушбу футбол клуби нафақат мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам ғалабаларга эришиши учун ҳаракат қилиши кераклигини билдирди.

Шундан сўнг, клубда фаолият олиб бораётган маслаҳатчи мураббий Юрий Саркисян, мураббийлар – Марат Мифтахутдинов, Виктор Карпенко ўз фикрларини билдириб, аввало, клуб президентининг ташриф буюриб, юзма-юз учрашгани, муаммоли масалаларни муҳокама қилганидан хурсанд эканликларини билдириб ўтишди.

Клуб президенти жамоада нафақат муаммоли масалалар бартараф этилиши, балки комплаенс назорат тизими ўрнатилиши ҳамда клуб учун ажратилган маблағ назорат қилиниши, футболчилар рағбатлантирилиши, коррупцияга йўл қўймаслик борасида ҳам қатор ишлар қилинишини маълум қилди.

Жамоа сардори Лутфулло Тўраев ҳам сўз олиб, айнан клуб президентига, спортчилар билан учрашгани ва уларнинг фикри билан қизиқаётгани, уларни тинглаётгани учун жамоа аъзолари номидан миннатдорчилик билдирди.

Футболчилар, албатта, билдирилган ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб ўтди.

Энг аввало, мураббийлар ишига аралашишга мутлақо йўл қўйилмаслигини, мураббий ҳар бир футболчини ўзи танлаши ва натижага эришиш шарт эканлиги билдирилди.

Бундан ташқари, спорт либослари, ётоқхона ва овқатланиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамаода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Айнан бугундан бошлаб Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида футболчиларни янги мавсумда майдонга олиб тушади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” клуби президенти янги бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболининг кўзга кўринган намояндаси, ажойиб футболчи бўлгани ҳамда мураббийликда ҳам ўзига хос ўрнак бўлиб улгурганини таъкидлаб, унга ишонч билдирди ва олдинда турган янги мавсумда омад тилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика