UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  61 19:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон (онлайн)  3 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди? Янгиликлар

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"даги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Айримлар Абрамов "Бунёдкор"ни жарликдан олиб чиққани учун терма жамоага тайинланди, дейди. Мен футбол ичидаман ва битта савол бермоқчиман: клуб қачон тубга тушиб кетган эди? Академияси бор, тайёр кадрлари бор клубни ким тубга тушириб қўйди, мен тушунмайман. Ва Абрамов нимасини олиб чиқди? У тайёр гул, лолаларни узадиган боғбон бўлиб келди.

"Бунёдкор" тубдамас эди. Тўғри, молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин. Лекин, "қалдирғочлар" ва "Насаф"нинг ўз йўли бор. Ўйинчисиз қолиб кетган тақдирида ҳам янги футболчилар чиқиб турадиган академияси бор. Ўша ёшлар билан Суперлигадан тушиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Абрамов келди, шу футболчиларни ўйнатди. Нимаси тубдан олиб чиқиш?

Мен Карленовичнинг "Нефтчи"даги, "Локомотив"даги ишларини яхши эслайман. Нима оламшумул иш қилганди? "Бунёдкор"га, балки, бошқа мутахассис келса, бундан яхшироқ натижа қайд этарди. Тубдан олиб чиқмоқчи бўлса, у "Андижон"га борсин ва 4 ё 5-ўринга олиб чиқсин, "Бухоро"га борсин. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" мураббийга барча шароитни яратиб берадиган клублар, мен унинг ойлигини ҳам биламан. Кечирасиз, бу тубдан олиб чиқиш дейилмайди.

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика