UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  68 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

“Бунёдкор”да “Мустақиллик кубоги-2016” турнири ўтказилмоқда. ВИДЕО Янгиликлар

“Бунёдкор”да “Мустақиллик кубоги-2016” турнири ўтказилмоқда. ВИДЕО

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан 14-19 август кунлари мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб мусобақа ўтказилмоқда.

Турнир 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида ташкил этилган бўлиб, унда жами 6та жамоа иштирок этмоқда. Булар: “Бунёдкор-А” (Тошкент), “Насаф” (Қарши), “Машъал” (Муборак), “Шўртан” (Ғузор), “Навбаҳор” (Наманган) ва “Бунёдкор-Б” (Тошкент). Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан давравий тизимда ўзаро учрашув ўтказади ва якунда очколар ҳисоблаб чиқилади. Якунда энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиби деб эълон қилинади. Очколар бўйича кейинги кўрсаткичларни қайд этганлар иккинчи ва учинчи ўринга лойиқ кўрилади.

Учрашувлар “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида иштирокчи жамоаларга қулайлик яратиш ҳамда футболчилар ўз маҳоратларини тўлиқ намоён этишлари учун кечки салқинда бошланмоқда. Эътиборлиси, учрашувлар адолатли ва юксак савияда ўтиши учун Республикамизнинг малакали ҳакамлари жалб этилган.

Ҳозиргача қайд этилган натижалар билан танишинг:

1-тур. 14 август
“Бунёдкор-А” – “Шўртан” 3:0
“Навбаҳор” – “Машъал” 1:4
“Насаф” – “Бунёдкор-Б” 3:1

2-тур. 15 август
“Бунёдкор-Б” – “Навбаҳор” 1:1
“Машъал” – “Шўртан” 4:1
“Насаф” – “Бунёдкор-А” 0:3

3-тур. 16 август
“Шўртан” – “Бунёдкор-Б” 1:3
“Бунёдкор-А” – “Машъал” 0:0
“Навбаҳор” – “Насаф” 1:2

17 август. ДАМ ОЛИШ КУНИ

4-тур. 18 август
16:00. “Машъал” – “Бунёдкор-Б”
17:15. “Насаф” – “Шўртан”
18:30. “Бунёдкор-А” –“Навбаҳор”

5-тур. 19 август
08:30. “Шўртан” – “Навбаҳор”
10:00. “Насаф” – “Машъал”
11:15. “Бунёдкор-Б” – “Бунёдкор-А”
13:00. Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика