«Бунёдкор» ёшлари «Қайрат» билан ўйнади

Narzulla Saydullayev
3 апр 2019
Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» (U-18) ёшлар жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.

«Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтган баҳс анча қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтди.  «Бунёдкор» ёшларининг икки голига меҳмонлар уч марта жавоб қайтарди ва ғалаба қозонди.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«Бунёдкор» - «Қайрат» (Қозоғистон) – 2:3
«Бунёдкор»:
Мўмин Қодиров (Миразиз Усмонов), Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев, Муҳаммадюсуф Носиров (Қуддусбек Аъзамов), Жасур Абдулбеков (Любомир Бондаренко), Абдурауф Бўриев (Жавоҳир Рўзиев), Диёрбек Раҳимқулов (Икром Эркинов), Мироншоҳ Сатторов (Лазизхон Мўйдинов), Фаррухбек Мухторов (Сардор Олимов), Отабек Жўрақўзиев, Жалол Содиқов.
Голлар: Фаррухбек Мухторов, Отабек Жўрақўзиев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com