UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  11 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  27 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди Янгиликлар

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди

"Бунёдкор"нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.

Бугунги машғулотларда ҳам 40 нафарга яқин футболчи иштирок этди. Расул Йўлдошев енгил шамоллаш сабабли машғулотда қатнашмаган бўлса, Суҳроб Иззатов жароҳати туфайли якка тартибда шуғулланди. Мураббийлар штаби футболчиларни икки гуруҳга ажратди. Икки гуруҳга ажратилган ўйинчилар аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач бошчилигида шуғулланган бўлса, сўнг «тренажер зали»да юкламалар олишди. Кейин бешта таркиб дарвозабонларсиз, тўпга икки марта тегиш қоидаси асосида футзал ўйнаб, қувноқ кайфиятда машғулотларни якунлашди.

Ўтган мавсумни Ўш шаҳрининг «Алай» жамоасида ўтказган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов бугундан йиғинга қўшилди. Маълум муддат кўрикда бўладиган Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса шунга қараб қарор қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу футболчи ўтган мавсум ҳам жамоанинг қишки йиғинида иштирок этган эди. 

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Умиджон Ҳамроев, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Жавоҳир Рўзиев, Ғайрат Азизхўжаев, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Муҳаммадали Ғиёсов.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика