UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

"Бунёдкор" янги футболчилар билан шартнома имзоланганини ва уларга қайси рақамлар топширилганини маълум қилди Янгиликлар

"Бунёдкор" янги футболчилар билан шартнома имзоланганини ва уларга қайси рақамлар топширилганини маълум қилди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистонда мавсумнинг иккинчи қисми учун трансфер ойнаси ёпилади.

Ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган “Бунёдкор” мавсумнинг иккинчи қисми учун уч нафар футболчини ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди. Булар – мухлисларимизга яхши таниш, тажрибали таянч ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев, бўйдор ҳимоячи Жасур Ёқубов ва фаолиятининг деярли тўлиқ қисмини Россия премьер лигасида ўтказган, яқин-яқингача ҳам Россия миллий терма жамоасидан таклиф олган Павел Могилевец. Ҳар уччала футболчи ҳам мавсумнинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” либосида “қалдирғочлар”нинг “парвози” учун ёрдам беради.

Акбар Исматуллаев 7-рақамда ҳаракат қилса, Жасур Ёқубов 5-рақамли либосни кияди. Павел Могилевецга 18-рақамли либос топширилди.

МАЪЛУМОТ УЧУН

ИСМАТУЛЛАЕВ АКБАР МАҲКАМТОҲИР ЎҒЛИ

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган санаси: 10 январь 1991 йил

Бўйи: 180 см. Вазни: 79 кг

Амплуа: ярим ҳимоячи 

ФАОЛИЯТИ

Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Металлург”, “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) клублари шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада 129 та учрашувда майдонга тушган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини 4та ўйинда кийиш насиб қилган.

СОВРИНЛАРИ

Ўзбекистон чемпиони – 2012, 2014, 2015 йиллар.

МАЪЛУМОТ УЧУН

ЁҚУБОВ ЖАСУР ҒАЙРАТЖОН ЎҒЛИ

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган санаси: 26 март 1999 йил

Бўйи: 187 см.  Вазни: 80 кг

Амплуа: марказий ҳимоячи

ФАОЛИЯТИ

Суперлигада «Қўқон-1912», «Сурхон», «Пахтакор» жамоалари сафида жами 38 та ўйинда тўп сурган.

СОВРИНИ

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 2022 йил

МАЪЛУМОТ УЧУН

МОГИЛЕВЕЦ ПАВЕЛ

Туғилган санаси: 25 январь 1993 йил

Туғилган жойи: Россия

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Бўйи: 183 см. Вазни: 70 кг

ФАОЛИЯТИ

Фаолияти давомида “Зенит”, “Рубин”, “Ростов”, “Химки” ва “Нижний Новгород” клублари сафида Россия премьер лигасида жами 148 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларининг 10 та голига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, 4 марта ўзи рақиб посбонларини хафа қилган.

Павел Могилевец машҳур италиялик мураббий Фабио Капелло қўл остида Россия миллий терма жамоаси сафида 3 та учрашувда майдонга тушган. 

Россия U-21 терма жамоаси таркибида 14 марта ҳаракат қилган.

СОВРИНЛАРИ

Россия чемпиони – 2015 йил

Кумуш медал совриндори – 2013 ва 2016 йиллар

Россия Суперкубоги соҳиби – 2017 йил

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика