UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  6 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  5 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2

"Бунёдкор": Хуршид Ғиёсов ва бошқа дебютлар Янгиликлар

"Бунёдкор": Хуршид Ғиёсов ва бошқа дебютлар

Олий лига 25-тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси водийда “Андижон” клуби меҳмони бўлди.
Учрашувда Сергей Лушан шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 81-дақиқасида “қалдирғочлар” таркибида Достонбек Ҳамдамов ўрнига Хуршид Ғиёсов майдонга туширилди. Мьянма мамлакатида ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчиси бўлган Ғиёсов “Андижон”га қарши баҳсда ўзининг олий лигадаги дебют учрашувини ўтказди. 1995 йилда таваллуд топган ярим ҳимоячининг кейинги фаолияти ҳам янада ёрқин давом этишини тилаб қоламиз.

Таъкидлаш жоизки, 2007 йилдан буён олий лигада иштирок этаётган “Бунёдкор” жамоаси сафида элитада ўз дебютини нишонлаган футболчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Хуршид Ғиёсов ушбу рўйхатдан 21-футболчи сифатида ўрин эгаллади.

Жорий мавсумда “Бунёдкор” сафида олий лигада дебют қилган футболчилар олтитани ташкил этди. Булар: Хуршид Ғиёсов, Нуриддин Ҳасанов, Акрамжон Комилов, Забихилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов ва Темур Аюпов. Шунингдек, бу йил “Бунёдкор” сафида Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида Миржамол Қосимов (24.09.1995) ва Ҳасан Асқаров (17.04.1994) дебют учрашувини ўтказишди. Бир йилда энг кўп дебютантлар кўрсаткичи бўйича 2014 йил алоҳида ўрин тутмоқда.

Умуман олганда, “Бунёдкор” сафида олий лигада дебют қилган энг ёш футболчи ҳақида гап кетганда Миразиз Жалоловни қайд этиш жоиз. У 2007 йил “Металлург”га қарши учрашувда майдонга тушганида 15 ёшу 312 кунлик эди.

Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида дебют қилган маҳаллий футболчилар билан танишишингиз мумкин.


Футболчи

Ёши

Йил. Учрашув

Дақиқа

1

Хуршид Ғиёсов

13.04.1995

2014. Андижон – Бунёдкор 0:2

9

2

Нуриддин Ҳасанов

20.07.1994

2014. Бунёдкор – Бухоро 5:0

68

3

Акрамжон Комилов

14.03.1996

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

90

4

Забихилло Ўринбоев

30.03.1995

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

40

5

Достонбек Ҳамдамов

24.07.1996

2014. Қизилқум – Бунёдкор 0:2

27

6

Темур Аюпов

28.03.1993

2014. Сўғдиёна – Бунёдкор 0:2

28

7

Сардор Собирхўжаев

06.11.1994

2013. Бунёдкор – Олмалиқ 4:1

9

8

Алибобо Раҳматуллаев

08.02.1991

2012. Андижон – Бунёдкор 0:2

20

9

Акбар Тўраев

27.08.1989

2012. Бунёдкор – Қизилқум 3:0

15

10

Дилшод Жўраев

21.04.1992

2011. Бунёдкор – Сўғдиёна 1:0

32

11

Расулжон Шуҳратов

08.08.1992

2010. Қизилқум – Бунёдкор 1:0

9

12

Камолиддин Тожибоев

19.01.1990

2009. Бунёдкор – Навбаҳор 6:0

17

13

Санжар Тўрақулов

09.03.1989

2009. Бунёдкор – Динамо 2:0

23

14

Маъруф Аҳмаджонов

22.09.1988

2008. Шўртан – Бунёдкор 0:1

30

15

Миразиз Жалолов

22.02.1992

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

45

16

Дмитрий Кузин

11.07.1991

2007. Бунёдкор – Тўпаланг 4:1

17

17

Мухиддин Худоёров

05.11.1990

2007. Металлург – Бунёдкор 2:1

90

18

Абдуқаҳҳор Хожиакбаров

18.07.1989

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

34

19

Мирғолиб Раимов

02.10.1987

2007. Бунёдкор – Навбаҳор 3:1

3

20

Эрнест Седько

16.04.1987

2007. Машъал – Бунёдкор 0:1

13

21

Фарруҳ Мирюнусов

12.08.1987

2007. Бунёдкор – Металлург 1:2

90

P.S. Мақолада маҳаллий футболчилар кўзда тутилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика