UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

“Бунёдкор” Хорватияга боради Янгиликлар

“Бунёдкор” Хорватияга боради

Теглар :  Бунёдкор
Куни кеча Хорватия Республикасининг Марказий Осиё давлатлари бўйича элчиси Рефик Шабанович “Бунёдкор” футбол клуби меҳмони бўлди.

Деярли икки ойлик музокаралардан сўнг пойтахтимизга ташриф буюрган мартабали меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев ва бош мураббий Шуҳрат Мақсудов кутиб олдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида футболи ривожланиш истиқболлари жиҳатидан Ўзбекистонга яқин бўлган Хорватиянинг иш услубини ўрганиш, Хорватиянинг сўнгги ўн йилликда амалга оширган шиддатли ўзгаришлари, академияларида тарбияланган иқтидорли ўйинчилар Англия, Франция, Италия, Испания, Германияда рақобатлашиш даражасига чиққани мисол тариқасида баён қилинган. Айтиш керак, Рефик Шабановични “Бунёдкор” футбол клубига таклиф этилиши давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони ижроси йўлида амалга оширилаётган ишлардан навбатдагиси дейиш мумкин.

Мартабали меҳмон ташрифи давомида “Бунёдкор” стадионини ва музейини кўздан кечирди. Шунингдек, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилди. “Спорт ва маданиятдан бошқа соҳа халқларни бир-бирига бунчалик тез яқинлаштира олмайди”, - деди учрашув давомида Рефик Шабанович ҳамда жамоамиз билан ўзаро ҳамкорлик бўйича амалий ҳаракатлар сари дадил қадам ташлаб берди. Хусусан, 2022 йилдаги миллий терма жамоаларнинг ФИФА кунларида Хорватиянинг машҳур клублари – “Динамо” (Загреб) ёки “Хайдук” (Сплит) ўртоқлик учрашуви учун Тошкентга ташриф буюриши бўйича музокаралар бошлаб юборилди. Элчининг сўзига кўра, “Бунёдкор” ўртоқлик учрашуви бўйича икки-уч хил вариантдаги муддатларни маълум қилса, Хорватия томон бу саналарни ўрганиб чиқишини таъкидлади. Қолаверса, “Бунёдкор” асосий жамоаси ёзги ўқув-йиғин машғулотларини Хорватияда ўтказиши бўйича ҳам сўз борди. Жумладан, йиғинни шундоққина Хорватияга туташ Адриатика денгизи қирғоқларида жойлашган дам олиш масканларида ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Маълумот ўрнида айтиш керак, аҳолиси тўрт миллиондан зиёдроқ мамлакатга бир йилда 21 миллионга яқин туристлар ташриф буюриши, меҳмонларнинг деярли барчаси Адриатика денгизи соҳилларида дам олишни хуш кўришлари бутун дунёга маълум.

Таъкидлаганимиздек, Рефик Шабанович бу каби учрашувларда ўртага қўйиладиган масалалар ҳаётга кўчиши учун дастлабки қадамларни ташлади. Хусусан, “Бунёдкор” академиясининг икки-уч хил ёш тоифасидаги жамоалари 2022 йили ўтказиладиган анъанавий “Dalmatinko Cup” турнирига расмий таклиф олдилар. 2022 йилнинг 2-15 июнь кунлари бўлиб ўтадиган турнирда 13-18 ёшдаги ўсмирлар жамоалари қатнашади. 2022 йилги мусобақага “Штурм” (Австрия), “Сабаҳ” (Малайзия), “Олимпия” (Словения), “Железничар” (Босния), “Риека” (Хорватия), “Спартак” (Сербия), “Карпати” (Украина), “Окжетпес” (Қозоғистон) каби жамоалар таклиф этилишган.

“Хорватиядек футболи ривожланган юрт билан “Бунёдкор”нинг ҳамкорликни йўлга қўйилиши бу жуда катта лойиҳа деб ўйлайман. Албатта биз лойиҳага тиш-тирноғимиз билан қаттиқ ёндошамиз ҳамда Ўзбекистон-Хорватия футбол ҳамкорлигини чиройли ва юқори даражага олиб чиқишга бел боғлаб ҳаракат қиламиз. 2022 йил ўзбек футболи мухлисларини хурсанд қилган ҳолда Тошкентда Хорватиянинг етакчи клубларининг бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Маълумки, “Динамо” ва “Хайдук” жамоаларининг академиялари ривожланганлигини барча билади. Насиб қилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини Хорватияга жўнатиб, малака оширишларини таъминлаш бўйича ҳам иш олиб борамиз. Ўйлайманки, “Бунёдкор”нинг Хорватия билан ўзаро ҳамкорлиги ўзбек футболининг ютуғига айланади ва миллий терма жамоамизга иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишига замин яратади”, дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика