UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  10 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  85 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди Янгиликлар

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди

Аёллар Олий лигасининг 2-туридан ўрин олган ҳамда 9 июль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” клублари ўртасидаги учрашув “Локомотив-W” клуби билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилди.

“Локомотив-W” жамоаси истиқомат қилаётган “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган бўлиб, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Мазкур тест жавоблари аниқ бўлмагунича “Локомотив-W” иштирокидаги футбол учрашуви эҳтиёт шарт ўтказилмайди.

Айни вақтда хавотирга ўрин йўқ. ЎзПФЛ футболчилар саломатлигини ҳисобга олиб, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувни бошқа санада ўтказишга қарор қилди. Аёллар чемпионатида қолдирилган учрашувларни ўтказиб олиш учун бўш ўринлар мавжуд. “Локомотив-W” клубининг “Бунёдкор-W” клубига қарши учрашуви қачон ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан кейинроқ маълум қилинади.

ЎзПФЛ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди. Қўшимча қиламизки, мамлакатимизда футбол учрашувлари қайта тикланганидан буён ЎзПФЛ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика