UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Зидан келишувга эришди  0 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  1 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  1 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  97 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  13 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  3

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган" Янгиликлар

"Бунёдкор" устози: "Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбон жамоа устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз.

- Ҳаммага раҳмат. Ўйинга келсак, охиригача жанговар ўйин бўлди. Учрашув сўнгида дурангга эришдик. "Насаф" футболчилари анча вақтдан бери шаклланган. Бир томондан, шундай ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимиз савияси юқори бўлади. "Насаф"га ҳам, ўзимизнинг йигитларга ҳам катта раҳмат. 


- Ўйин охирида футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиб кетишди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйин сўнгида бўлган жараёнларда энди кўриб чиқамиз. Ҳозир ҳамма ҳиссиётга берилган. Биз ўша вазият содир бўлган жойда эмасдик. Буни кўриб чиқамиз. Бир томонлама хулоса чиқариш нотўғри. Шу сабабли, аниқ нимадир дея олмайман. 


- Ҳакамлик борасидаги фикрларингиз.

- Мен ҳакам эмасман. Уларнинг назоратчилари, комиссияси бор. Агар футболчи ёки ўйин ҳақида савол берсангиз, бемалол жавоб бераман. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман.


- Таркибда ёш ўйинчилар кўп. Уларга акалик қилиб, мураббий сифатида сабоқ бермаганмисиз?

- Жамоага маслаҳат беряпмиз. Сизнинг акангиз маслаҳат берса, шу нарсани қиласизми. Йигитлар ҳам шунақа. Уларнинг характери турлича. Бири мўмин бўлса, иккинчиси шўх. 


- Жамоа иккинчи рақам сифатида кўп ғалабаларга эришган. Бугун эса гол ва четлатишдан сўнг биринчи рақамли бўлиб ўйнашда қийналди. 

- Биз жамоага қараб мослашамиз. Қачондир биринчи, қачондир иккинчи рақам сифатида ўйнаймиз. Фойдаси тегмаса, услубни ўзгартирамиз. Шу ўйинда ҳам тактикани иккинчи бўлимда ўзгартирдик. 


- Бугун "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими қизил карточкадан кейин.

- Қизил карточка меники эмас. Икки очко йўқотган бўлишимиз ҳам мумкин, бир очко олган бўлишимиз ҳам мумкин.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика