
Биринчисида майса жуда оддий вазиятда ҳам кўчиб кетиши натижасида стадион ёпилди ва қайтадан уруғ сепилди. Аммо бу сафар аввалги хатолардан тегишли хулоса чиқарилмаган ҳолда керакли кўрсатмалар асосида уруғ сепилмади. Натижада бугун тепадан майдон ям-яшил кўриниш олган бўлса-да, ундаги майса зз ўрнидан кўчиб кетяпти. Маълум бўлишича, уруғ асосан қумга сепилган. Тупроқ миқдори жуда оз. Машғулот давомида майдонда ҳаракатланиш футболчиларга ноқулайлик туғдирди. Айниқса, бу ҳол жарима зарбалари ва бурчак нуқталарида қийинчилик келтириб чиқарди.