UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

“Бунёдкор” совриндорларни табриклайди! Янгиликлар

“Бунёдкор” совриндорларни табриклайди!

Олий лига-2016 мусобақалари якунланишига бир тур қолганида барча совриндорлар аниқланди.

“Бунёдкор” футбол клуби пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини тарихда илк маротаба чемпионлик унвонини қўлга киритгани билан самимий муборакбод этади. Бир неча йил мобайнида олиб борилган кенг кўламли ишлар, ниҳоят, самара берди. Якунланаётган мавсумда “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ҳам муваффақиятли иштирок этгани таҳсинга лойиқ.

Ўз навбатида, Қаршининг “Насаф” жамоасини чемпионатнинг бронза медаллари ҳамда мамлакат кубоги финалига чиққани билан табриклаймиз!

Муросасиз баҳсларда мухлисларини қувонтирган футболчиларимиз яна кўп йиллар мобайнида футболимиз пешқадамлари сафида бўлишади ҳамда мусобақаларимизнинг қизиқарли кечишига ҳисса қўшишади деган умиддамиз. Барча жамоаларимизга ўзбек футболи равнақи йўлида омад тилаймиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика