UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  4 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью) Янгиликлар

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью)

Куни кеча Championat.Asia офисига "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан келди ва интервью берди.

— Сўнгги бир неча йилларда қаерда эдингиз, нима билан шуғулландингиз?
— Сўнгги уч йил давомида Беларусда ишладим: икки йил "Шахтёр-Солигорск" клуби академиясида, ўтган йили эса биринчи лигадаги Петриков шаҳрининг "Шахтёр" фарм клубида. Унда 16дан 18 ёшгача бўлган ёш футболчилар билан ишладим. Олдимизга ёшларни тайёрлашдан бошқа вазифа қўйишмади. Уларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. "Шахтёр-Солигорск"да муаммо бор эди: икки йил олдинги чемпионликни олиб қўйишди ва ўтган йили 30 очкодан маҳрум қилишди. Барча чет элликлар кетишди, шу сабаб ўз ўйинчиларимизни тарбиялашдан бошқа ҳеч нарса қолмади.

— Ўзбекистон футболи ишқибозлари баъзида бошқа чемпионатларни Суперлига билан солиштиришни яхши кўришади, биринчи навбатда МДҲдан. Суперлига қайси жиҳатлар бўйича Беларусь Олий лигасидан кучли-ю, аксинча қайси жиҳатларда кучайиш керак?

— У ерда бошқача футбол, кўпроқ "кучга урғу берилган". Ўзбекистонда барибир кўпроқ техникали футбол, тезлик юқори. Беларусда "вертикал" ўйнашади, кураш кўп.
МДҲдаги барча чемпионатларнинг топ-3 клубларида куч тахминан бир хил деб ҳисоблайман. Пул бор, юқори даражадаги футболчиларни чақира олишади. Икки йил олдин чемпион бўлган пайтида "Шахтёр-Солигорск"да жуда яхши ўйинчилар бор эди. Минскнинг "Динамо"сида ҳам шундай — Беларусь футболининг байроқдори, катта тарихга эга клуб. Фарқ фақатгина ўйин услубида.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги асосий клуб — "Пахтакор". Агар уни "Шахтёр-Солигорск" билан таққосласак, албатта, "Пахтакор" барибир кучли. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати Беларусь Олий лигасидан кўра юқорироқ даражада.

— Нега ўзбекистонлик футболчилар Беларусда яхши ўйнаб кетишади?
— Масалан, Ҳусанов ва Абдихолиқов тўғри мураббий, аниқроғи Анатолий Иванович Юревичнинг қўлига тушишган. Яхши мутахассис, мен ҳам айнан унинг олдига бордим: бир ой атрофидаги муддатда жамоа билан бўлдим, машғулотлар жараёнини кузатдим ва жуда қизиқарли бўлди. Юревич бераётган юкламани Ўзбекистондаги ҳамма ҳам кўтара олмайди. Аммо, буларнинг барчаси ўйланган, у кимга қандай юклама беришни тушунади.
Шу сабаб йигитлар кучаяди. Менимча, айнан Ҳусанов билан Беларусга учганман. 16 ёшли йигитча, унга барча юкламани бериш мумкинмаслиги тушунарли ҳолат. Ҳусановни икки йилдан сўнг кўрганимда бу шунчаки "бомба" бўлганди. У шундоқ ҳам яхши эди, шунчаки жисмоний тарафлама қўшганди. 16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди.


Бу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:
• Нега Достон Ҳамдамов чет эл чемпионатларида ўйнаб кета олмайди;
• "Бунёдкор"нинг муваффақиятсизликларида фақатгина Иван Бубало айбдорми;
• Лучшанга Суперлигадаги қайси мураббийнинг иши кўпроқ ёқади;
• ёшлар билан ишлаш осонроқми ёки тажрибали футболчилар билан.


ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ТОМОША ҚИЛИНГ 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
16 мар 18:48:04
Ixtiyorjon Azimov
Shu murabbiydi Navbaxorga ob kelish kerak babani xaydash kerak chunki u g'irrom faqat pul yuvishdi biladi lushshan busa yoshlar b-n yaxshi ishlaydi futbolchi yetishtirib bera oladi bunga misol Shomurodov xamdamov urinboyev g'iyosov xusanovga uxshash futbolchilar
+1   
16 мар 18:35:52
Мирзаев А.
Ўртамиёна ҳимоячи бўлган эди, мураббий эса туфта эди
+1   
16 мар 18:32:40
Бафо Нарзуллаев
Беларусда Бизникидай пул ишлаб булмайди...Бу Узбекистондалигида футболчилиган бошлаб, тренерлигида хам Купариб пул ишлади...Энди кайтишга куйишмайди..куп судбозлик килди..
+1   
16 мар 17:54:05
SO'G'DIYONA Jizzax
Сан касал журналистла узиники билан бировникини солиштириб чарчамадиларинг. Шу эсимми таниганимдан бери бир хил савол тема факат солиштириш. Узини журналист хисоблайди бир хил саволни едловолиб.
+1   
16 мар 17:28:30
ManCity_CITYZEN
Лушан даврида бунёдкор бунёдкор эди
   
16 мар 22:34:22
Bill Junior
Bunyodkorga qaytsa zoʻr boʻlardi .
Yowlarga dux berib uylatardi.
Judayam yosh Shukurov , Shomurodov,Hamdamovlani oʻyini ochilib ketishiga sababchilardan biri deb blaman bu insonni
   
16 мар 16:42:56
Азим Исмаилов
Кеча хам шу интервью чикарилган эдикуу
   
16 мар 16:38:46
Jamshid Abdusamadov
Видеони овози йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика