"Бунёдкор" рақиблари: “Фулад”да ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да мағлубият

Narzulla Saydullayev
16 дек 2013, 12:22
Дам олиш кунлари “Бунёдкор”нинг 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Эрон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Ахвазнинг “Фулад” клуби ўз майдонида “Сабойи Қум” жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Бахтиёр Раҳмани ахвазликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Омид Халеди ҳисобни 2:0га етказди.

18-турдан сўнг “Фулад” ҳисобида 32 очко бор ва улар мусобақа жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, ахвазликлар пешқадам – “Пирузи”дан атиги бир очко кам жамғаришган.

Саудия Арабистони про-лигасининг 13-турида амалдаги чемпион – “Ал-Фатеҳ” Ар-Риёдда “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳозирча “Ал-Фатеҳ”нинг очколари сони 14та ва улар 9-поғонада боришмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›