"Бунёдкор" рақиби “Фулад” меҳмонда ғалаба қозонди
04 янв 2014 13:51
Янгиликлар
"Бунёдкор" рақиби “Фулад” меҳмонда ғалаба қозонди
Кеча Эрон чемпионатининг 21-тур учрашувларига старт берилди.
Ушбу тур доирасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиби – “Фулад” клуби меҳмонда “Истиқлол Хузестан” жамоасига қарши тўп тепди. Учрашувда ахвазликлар Исмоил Шарифатнинг 34 ва 90+1-дақиқаларда киритган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ушбу ютуқдан сўнг “Фулад”нинг очколари сони 39тага етди ва улар мусобақа жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишди.
Ушбу ютуқдан сўнг “Фулад”нинг очколари сони 39тага етди ва улар мусобақа жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишди.
Фикрлар