UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  0 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  15 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  8 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди Янгиликлар

"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди

Бугун сайтимизда "Эшитдик-да: ФИФА Симоненко туфайли "Бунёдкор"ни 6 очкодан маҳрум қилади" хабари чоп этилди.

Хабарда 2014 йил "Бунёдкор" таркибида ўйнаган Сергей Симоненконинг клубда пули қолиб кетгани, шундан сўнг украиналик ҳимоячи ФИФАга арз қилгани ҳамда ФИФА "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқаргани айтилган.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" раҳбариятига мурожаат қилдик ва клуб бош директори Мурод Алиев вазиятни қуйидагича изоҳлади:

- "Бунёдкор" футбол клубининг Сергей Симоненко олдида қарзи йўқ. Тўғри, қарз бор эди, бироқ унга берилиши керак бўлган 400 миллион сўм футболчи номидаги пластик картага туширилган. Буни банк ҳам тасдиқлайди. Фақат футболчининг ўзи пулни ишлатмаган ва карта ҳозир кимнинг қўлида эканини ҳам билмаймиз. Лўнда қилиб айтганда, футболчига тегишли сумма унинг картасида турибди. Керак бўлса, бу ҳақда ФИФАга ҳам ёзма баёнот беришга тайёрмиз".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика