UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  9 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  2 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  3 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  11 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  3 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  11 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  22

"Бунёдкор" - "Насаф". Муросасиз ўйинда нурсиз дуранг... Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Насаф". Муросасиз ўйинда нурсиз дуранг...

Ўзбекистон Чемпионати 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
“Бунёдкор” – “Насаф” 0:0

Тошкент. 7.06.2015. "Бунёдкор" стадиони. 3869 томошабин.

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Ҳусниддин Шодмонов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: И.Мустафин.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 8,9, М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,8, Х. Шодмонов (Бухоро) – 8,8, О. Тўйчибоев (Тошкент) - 9

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

ПФЛ вакили: С. Ризаев.

"Бунёдкор":  25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров (28.Эргаш Исмоилов 52), 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев (15. Обид Жўрабоев 88) , 40.Темур Аюпов (20. Самир Бекрич 59).

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 18. Баҳром Абдураҳимов (7. Акрам Баҳриддинов 85), 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Байдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов (38), А. Шораҳмедов (54), И. Милошевич (72) – Э. Байдуллаев (43), М. Каримов (47), Ф. Сайфиев (54).

Энг яхши футболчилар: М. Зуҳуров – А. Геворкян.

                                
                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

94. Зарбааааа!! Геворкянннн! Дарвоза тўсинииии! Вааа... Ўйин якунланди!

93. Милошевичдан яна бир қўполли. Жарима зарбасини кўрамиз "Насаф" ижросида. Сўнгги зарба бўлиши мумкин...

91. Гадоевда бош билан гол киритиш учун ажойиб имконият юзага келганди. Аммо, бироз ноаниқ...

90. Ҳакам иккинчи бўлим учун 3 дақиқа қўшиб берди.

90. Яна бир зарба! Зуҳуров ўз ўрнида!

88. Ўзгариш. Собирхўжаев ўрнига Жўрабов туширилди.

87. ЗАРБААААА!!!! САЙФИЕЕЕЕВВВВВ! Деярли бирга бир вазиятда у дарвоза устунини пойлади.

85. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Баҳриддинов туширилди.

83. Ғофуров Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатди. Лекин, тўп меҳмонларда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади.

81. Бекрич рақиб жарима майдончаси ичида симуляция ишлатди...деб баҳолади ҳакам.

79. Рашидов олдинга интилганди. Ҳимоячилар эса унга имкон беришмади. Мухлислар Сардордан гол сўрашмоқда!!

76. Шораҳмедовнинг зарбаси, дарвозабондан сайввв!!!

72. Милошевичга сариқ карточка.

70. Сайфиев Шораҳмедовдан "подкад" ташлаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

67. "Насаф" жарима майдончаси ичида ҳавфли вазият. Бироқ, меҳмонлар бир амаллаб ҳужумни бартараф этишди.

65. Анвар Ғофуровдан кучсиз ва ноаниқ зарба...

60. Иккинчи бўлимда анча томошабоп ўйин гувоҳи бўляпмиз.Стадиондаги мухлислар ҳам фаоллар! Айниқса, "Насаф"чилар!

59. Мезбонларда яна ўзгариш. Аюпов ўрнига Бекрич майдонга тушди.

57. Хавфли вазияяяяттттЛАААР! Аввалига "Бунёдкор" ҳимоячилари, сўнгра дарвозабон ўзини кўрсатди.

55. Шораҳмедов ва Сайфиев огоҳлантирилди.

54. Майдонда икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди. 

52. Ўзгариш. Мизоҳид Ғофуров ўрнига Эргаш Исмоилов майдонга тушди.

51. Ажойиб зарба! Бу сафар Геворкян! Яна Зуҳуров ўз ўрнида!

50. Темур Аюпов дарвозадан 22-25 метрлар узоқликда рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима тўпи!

49. Зарбааааа!!! Гадоееееевввв.... Зуҳуровдан сейввв!!!

47. Мақсуд Каримов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди!


Стадионда "Омадли чипта"лар эгаси аниқланяпти.


Биринчи бўлим якунланди.


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


44. Жарима зарбаси жонли деворда турган Бойдуллаевга тегди ва у жароҳат олган кўринади.


43. Эркин Бойдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.


37. Геворкяннинг зарбаси бироз ноаниқ.


37. Шохрух БАРАКАЛЛЛАААА!!! У кетма кет 3 нафар футболчини алдаб ўтишга муваффақ бўлди, аммо сўнгги ҳимоячи уни йиқитди. 


35. "Насаф" футболчиларининг ажойиб комбинацион ҳужумига сўнгги зарба етишмади.


33. "Насаф" футболчиси ҳимоядан чиқаётганда рақиб жамоа футболчилари уни йиқитишди.


31. "Насаф" ўз ҳужумини қоида бузарлик билан йўққа чиқарди.

29. "Қалдирғочларнинг бурчак зарбасидан наф чиқмади.


25. Ҳозирча "Бунёдкор"нинг ҳужумлари қовушмаяпти.


21. Стадион трибунасининг қаерида мухлис бўлса ўша ердан "Насаф" деган овоз келяпти.


Рашидовдан аниқ зарба ва Элдор Суюновдан сейв. Бурчак зарбаси.

18. Жарима зарбаси ва тўп қаршисида Сардор Рашидов.



17. Сардор Рашидов тўпни рақиб жамоа жарима майдончасига ташлаб берди, аммо бу тўпга зарба бериш учун ҳеч ким топилмади.


16. Мирзоҳид Ғофуровдан зарба, аммо кучсиз ва ноаниқ.


14. Илҳом Шомуродов майдон марказида қоида бузди. Карточка йўқ.


13. Ушбу стандартдан яна бир стандарт вазият ишлаб олинди. Бурчакдан ўйинга киритилган тўп, бесамар кетди, аммо ҳозир ҳам тўп қаршиликларда.


12. "Бунёдкор" футболчиси рақибини йиқитди. Стандарт вазият.


11. Ҳозирча асосий кураш майдон марказида кечмоқда. 


8. Кураш майдонда эмас, худди жамоа мухлислари орасида бўлаётгандек туйиляпти. "Қалдирғочлар" мухлислари баланд овозда бақиришса, нариги томонда унданда баланд овозда қаршиликлар "Насаф"ни қўллаяпти.


6. "Насаф"да кутилмаган ўзгариш бўлди, Рой Рок ўрнига асосий таркибда Баҳром Абдурашидов майдонда ҳаракат қиляпти.


5. Бугун "Бунёдкор" стадионида қаршиликлар кўплиги билиниб турибди.

Учрашувга старт берилди.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Турнинг марказий ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика