“Бунёдкор” мухлисларни “Пахтакор” стадионига чорлайди!

Narzulla Saydullayev
19 сен 2013, 15:04
Эртага “Пахтакор” марказий стадионида олий лига 19-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтади.
Футбол ишқибозларини “Пахтакор” марказий стадионига таклиф этамиз. Учрашув соат 18:00да бошланади.

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар тайёрланди. Юмшоқ ўриндиқлик марказий секторлар, яъни ВИП чипталар нарҳи – 10.000 сўм, стадионнинг қолган секторларига чиқарилган 1-ТОИФА чипталар эса – 3.000 сўмдан белгиланган.

Чемпионатнинг ҳал қилувчи учрашувларини стадионда кузатиб, севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›