UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  9 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  17 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими? Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?

ПФЛ сайти бугунги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида техник зонада бўлмаслиги керак бўлган шахслар рўйхатини маълум қилди.

Бизга маълум бўлишича, марказлашган чемпионатда карантин қоидаларига янада чуқур амал қилиниши кўзда тутилган. ПФЛ сайти бугунги ўйин олдидан PZR тестини топширмаган ҳар икки клуб вакилларини эълон қилди. Хабарда ёзилишича, рўйхатда исм-фамилияси келтирилган шахслар ўйин пайтида нафақат техник зонада бўлишлари, балки жамоа автобусига чиқишлари ҳам мумкин эмас.

Аммо ПФЛ телеграм канали эълон қилган суратда "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов автобусдан тушиб келаётганини кўриш мумкин. Шундай экан савол туғилади: бу биринчи кунданоқ қоидани бузиш деганими? Маълумки, душанба кунидан марказлашган тартибда биринчи давранинг охирги тўртта турига старт берилади. Агар ҳозирдан қоида бузиш бошланса, унда бошқа учрашувларда нима бўлади?

Ўйлаймизки, ПФЛ ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш беради.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика