UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  19 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  151 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

"Бунёдкор": Минскдаги 10-кун Янгиликлар

"Бунёдкор": Минскдаги 10-кун

Теглар :  Минск Бунёдкор
"Бунёдкор"нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўнинчи куни якунланди.

Ўнинчи кунга келиб йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказдик. Белорусь олий лигаси вакили «Дняпро» клубига қарши баҳс голларга бой тарзда ўтди. Рақиб илк дақиқаларданоқ катта иштиёқ билан ҳужумга ўтиб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. "Бунёдкор" ҳужумлар уюштираётган вақтда рақиб қарши ҳужумга ўтди ва ҳакам билан тортишувларга сабаб бўлган иккинчи голни урди. Ҳимоячимиз дарвозага ичига йўл олаётган тўпни ўйинга қайтарганди, қанот ҳакам тўп чизиқни кесиб ўтганини кўрсатди. Бош ҳакам ёрдамчисининг қарорини тасдиқлади. Шундан кейин устунлик футболчиларимиз томонига ўтди. Ҳужумларнинг бирида ҳимоячи жарима майдони ичида Санжар Рихсибоевни очиқчасига қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бироқ учрашув ҳаками пенальти белгилашни лозим топмади. Орадан кўп ўтмай энди Санжар Қодирқулов қўполлик билан тўхтатилди, бу сафар ҳам ҳакам нуқтани кўрсатгани йўқ. Аксига олиб, уюштирилган ҳужумларнинг ҳеч бири самара бермади. Якуний зарбалар йўлига ё дарвозабон ёки ҳимоячилар тўғаноқ бўлаверди.

Вадим Абрамов иккинчи бўлимни уч ўзгариш билан бошлади. Майдонга жамоа йиғинида кўрикдан ўтаётган уч легионер туширилди. Иккинчи бўлим биз учун яхши бошланган эдику, аммо учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Гарчи ҳисоб ўйинга мос бўлмаётган бўлса-да, футболчиларимиз руҳан синмаган ҳолда ўз ўйинларини намойиш қила бошлашди. Бу 76-дақиқа келиб ўз самарасини берди. Ажойиб ҳужумдан кейин россиялик Дмитрий Островский ҳисобни биттага қисқартирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, ҳакам биринчи бўлимдаги айбини ювиб, футболчимизга ишлатилган қўполлик учун мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Муҳаммад Диаллонинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Орадан кўп ўтмай ҳакам майдон эгалари дарвозасига иккинчи марта пенальти белгилади. Бу сафар энди нуқтага Анвар Ғофуров яқинлашди, бироқ дарвозабон тажрибали ҳимоячимизнинг ҳам зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо барибир иккинчи гол «Дняпро» дарвозасидан жой олди. Футболчиларимизнинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужумини Островский якунлаб қўйди – 3:2. Афсуски, қолган дақиқалар ҳисобни яна ўзгартиришга камлик қилди.

Айтиш керак, Вадим Абрамов кечаги ўйиндан фарқли равишда бугун 16 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди. Бугун майдонга тушмаган футболчилар эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги назорат ўйинида жамоага ёрдам беради.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«ДНЯПРО» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 3:2 (2:0)
«Дняпро»:
Арсен Бегларян (Артём Сороко, 46), Дмитрий Коплунов, Дмитрий Яшин, Егор Хвалько (Никита Степанов, 46), Михаил Колугин (Тимофей Лукашевич, 62), Александр Батишев, Максим Шило (Юрий Козлов, 46), Евгений Савицкий, Дмитрий Игнатенко (Роман Грибовский, 46), Зоран Марушич (Артём Концевой, 46), Вадим Побудей.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев (Дмитрий Островский, 46), Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 54), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Фаррух Икромов, 58), Санжар Рихсибоев (Евгений Чумак, 46), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46).
Голлар: Зоран Марушич, 11 – 1:0. Зоран Марушич, 17 – 2:0. Дмитрий Яшин, 50 – 3:0. Дмитрий Островский, 76 – 3:1. Дмитрий Островский, 87 – 3:2.
Фойдаланилмаган пенальти: Муҳаммад Диалло, 78. Анвар Ғофуров, 83.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика