UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  14 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  18 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

“Бунёдкор” кубоги-2015” халқаро турнири қандай ўтди? Янгиликлар

“Бунёдкор” кубоги-2015” халқаро турнири қандай ўтди?

Хабарингиз бор, 16-19 июнь кунлари 10 ёшли футболчилар ўртасида “Бунёдкор” футбол клубининг 10 йиллик юбилейига бағишлаб, “Бунёдкор” кубоги-2015” халқаро турнири ўтказилди.
Турнир давомида “Бунёдкор” футбол мактаби директори ўринбосари Баҳодир Маҳкамов ташкилий ишларга бош-қошлик қилди. Мусобақа якунлангач, Баҳодир Мирзаевичнинг турнир таассуротлари билан қизиқдик.

- Баҳодир ака, ортда қолган турнир ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Бунёдкор” кубоги-2015” халқаро турнири “Бунёдкор” футбол клубининг 10 ёшга тўлиши муносабати билан ташкил этилди. Мусобақа жуда чиройли ва юқори савияда ташкил этилди, деб ўйлайман. Учрашувлар ҳам муросасиз курашларга бой ўтди. Турнирнинг ташкилий томони ҳам ижобий баҳога лойиқ. Буни иштирокчиларнинг фикрларидан билиб олса бўлади.

- Мусобақада иштирок этган жамоаларнинг савияси халқаро турнир номига қанчалик жавоб берми?
- Тўғрисини айтсам, Қозоғистондан кучли жамоалар келишини кутгандик. Ҳақиқий халқаро турнирга мос футболчилар келишмади. Қозоғистоннинг иккала жамоаси ҳам барча учрашувларда имкониятни бой беришди. Қўшниларимиз 3тадан ўйин ўтказишди ва рақиблари дарвозаларини бор йўғи бир бор ишғол қилишди холос. Бу эса уларнинг савияси паст ёки бизнинг футболчиларимиз жуда кучлилигидан далолат.

- Жамоалар кўрсатган ўйинлар мураббийларда қандай таассурот қолдиришди?
- БЎСМ-37, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Насаф” жамоалари жуда чиройли ўйинлар ўтказишди. Бу жамоалар гуруҳ баҳсларидан кейин ҳам рақибларига жиддий курашлар тақдим эта олишди. Умуман олганда, финал ва учинчи ўрин учун кечган учрашувлар каби 5-поғона эгасини аниқлаган баҳс ҳам қизиқарли ва томошабоп бўлди.

- Турнир давомида селекция ишлари ўтказилиши ҳам табиий эди. Айтингчи, “Бунёдкор” футбол мактаби мураббийлари эътиборини тортган ўсмирлар ҳам бўлдими?
- Мусобақа мобайнида бир нечта футболчиларнинг ўйинларини кузатдик. Улар сентябрь ойига қадар “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари қаторида бўлишлари мумкин. Футболчиларнинг ота-оналари билан гаплашдик ва бизнинг имкониятларимиз ҳақида маълумот бердик. Агар улар билан фикримиз бир жойдан чиқса, албатта, келишувга эришамиз.

- Айнан қайси жамоанинг футболчилари Сизларга маъқул келди?
- Ҳозир аниқ бир маълумотни айта олмайман. Шуни айтишим мумкин, турнир давомида ота-оналар академиямизда яратилган шароитлар билан танишишди ва уларнинг кўпчилиги биздаги машғулотлар бепул эканлиги боис ўз фарзандини “Бунёдкор”га бермоқчи эканликларини билдиришди. Албатта, тегишли ҳужжаларни олиб келишса ва фарзанди мураббийларимиз талабларига тўғри келса биз уларни футбол мактабимизга қабул қиламиз.

- Келгусида яна қандай халқаро турнирлар ўтказишни режалаштиргансизлар? Агар шундай бўлса, қайси хорижий клубларни таклиф қилишни хоҳлардингиз?
- Албатта, ҳаммамиз хоҳлардик бу каби халқаро турнирларга Европа жамоаларининг келишини. Масалан, ҳеч бўлмаса Россиядан. Савия юқори бўса ўйинлар ҳам кескин курашларга бой ўтарди. Тўғрисини айтсам, Қозоғистон ва Ўрта Осиё жамоалари бизнинг футболчилардан маҳорат бобида ортда қолишмоқда. Масалан, 10 ёшли тарбияланувчиларимиз уларнинг 2003 йилги футболчиларининг савиясига тўғри келади. Чунки кўплаб мусобақалар шундай хулоса чиқаришимизга туртки бермоқда.
Келажакда 14-15 ёшли футболчилар ўртасида халқаро мусобақалар ташкил этишни режалаштирганмиз. “Барселона”, “Реал Мадрид” ва шунга ўхшаган номдор жамоларнинг футболчиларини таклиф қилишни ўйлаб қўйганмиз. Бу борада бизда ҳамма шароитлар, майдонлар ва имкониятлар бор.

- Кўпчилик ота-оналар фарзандини замонавий шароитларга эга “Бунёдкор” академиясида таҳсил олишини хоҳлайди. Шу боис, янги ўқув йили учун қачондан ва қандай шартлар асосида қабул бошланади?
- Режага кўра, 5-20 август оралиғида 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар кўрикда бўлишади ва уларни 10 кунлик дастур асосида синовдан ўтказамиз. Бизнинг тарбияланувчиларимиздан бир бош баланд бўлганларни қабул қиламиз. Баъзи ота-оналар фарзандим 11-12 ёш ва у футболга қизиб қолди, деб мурожаат этишади. Бола билан гаплашганимизда, у олдин футболга қатнашмаган бўлиб чиқади. Бу каби болалар бизнинг дастуримизга тўғри келмайди. Шунинг учун ота-оналардан сўраб қолардик, бу профессионал футбол клубининг академияси, соғломлаштириш маркази эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика