UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  0 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

"Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов: "Одатда клубга келган янги инсонлар янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат" Янгиликлар

"Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов: "Одатда клубга келган янги инсонлар янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат"

"Бунёдкор" жамоасида муаммолар кундан кунга кўпайса кўпаймоқдаки, асло бартараф этилаётгани йўқ.

Кеча "Бунёдкор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг футболчи ва мураббийларнинг юзидаги кайфиятга қараб бўлмас эди. Гап мағлубиятда эмас, йўқотилган очкода ҳам эмас, гап жамоадаги ички муаммолар ҳақида.

Сайтимиз орқали бундан аввалги мақолаларда жамоа 4 ойдан бери ҳеч қандай маош олмагани, овқатланиш ҳам аввалгидек эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Ушбу сўзларимизни айримлар ёлғонга ҳам чиқаргандек бўлишди. Кеча учрашувдан сўнг Вадим Абрамовнинг ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов фикримизга қўшилган ҳолда жамоадаги ички муаммолар ҳақида фикрини билдириб ўтди.

"Ҳа, биз чиндан ҳам оғир вазиятдамиз. Клубда ҳеч нарса йўқ, маош, овқатланиш, витаминизация ва ҳоказо. Раҳбарият ва юқоридагилар муаммони ҳал қила олмаяпти, бундан жамоа ва футболчилар жабр кўрмоқда. Клубда ва академияда кўплаб инсонлар фаолият юритади, меҳнат қилади. Бундай шароитда ишлаш уларга ҳам оғир. Йигитларни бир амаллаб АГМК билан ўйинга олиб тушдик, бизга керакли ўйин эди. Чунки совринли ўринлар учун курашмоқдамиз. Футболчилар машғулотга келмасликни айтишмоқда, бир томондан улар ҳақ. Яна нима қилишимиз керак, қандай йўл тутишимиз керак, ҳайронман. "Машъал" билан ўйинга ҳам бормаслигимиз мумкин эди. Бироқ футболчиларни бир амаллаб кўндирдик. Қачонгача бундай юрамиз. Ҳадеб кўндиравериш осон бўлмайди. Футболчилар қандай овқатланаётганига  қаранг, макарон, гречка ва картошка. Творог, витамин ва оқсиллар, улар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. 

Янги раҳбарият келганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида нимадир қилиш керак эди-ку. Ҳеч нарса ҳал бўлмади. У ерда қандайдир тушунарсиз ишлар кетмоқда, бундан фақат жамоа, футболчилар азият чекяпти. Жамоа пулсиз ва овқатсиз ўйнамоқда. Футболчилар ўз ишларини севишади, лекин қуруқ севиш билан бутун мавсумни ўтказиш қийин. Жамоа бу ҳолатда Қўқонга ҳам бормаслиги мумкин, футболчиларни ҳам тўғри тушунамиз. Инсонийлик томондан ҳам уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Билмадим, нима қилишга ҳам бошимиз қотган. Раҳбарият муаммоларни ҳал қилиши лозим. Улар шу пайтгача бир маротаба жамоа билан учрашди, ойлик йўқлиги, муаммоларни айтдик. Раҳбарлар ҳам билади-ку, ким қанча маош олаётганини. Одатда клубга келган янги инсонлар нимадир янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат, ҳеч нарса қилишни исташмаяпти. Жамоа ҳеч кимга керак бўлмай қолгандек кўринмоқда. Бундан кейин ҳам ўзгаришлар бўлмаса, бирон бир совринли ўринни эгаллашимиз қийин кечади. Футболчиларга нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам оғир. Ўйинларга тайёрлашимиз қийин кечади",- дейди Мифтахутдинов.

Юқоридаги гаплардан ёқа ушлайсан киши, ўзбек футболига кўп нарса бераётган ва бериб келаётган, терма жамоаларимизга футболчи етказиб беришда етакчи клублардан бири, бир вақтлар халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган клуб бугунги кунда шундай аҳволда қолаётгани таажжублантиради. Тез орада муаммолар бартараф этилишига умид қилиб қоламиз. Зеро, "Бунёдкор" ўзбек футболига керак!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика