

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ушбу тур доирасида Эроннинг "Зоб-Аҳан" клуби меҳмони бўлади.
"Қалдирғочлар" делегацияси 8 апрель куни тунда Исфаҳон шаҳрига етиб келдилар ва "Kowsar" меҳмонхонасига жойлашдилар.
Бугун (9 апрель) кечки яқин "Бунёдкор" Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, "Зоб-Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги "Фуладшаҳр" стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 20:30 бўлади) бошланади.



