UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  1 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  4 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

"Бунёдкор" ҳақидаги хабар ростми? Янгиликлар

"Бунёдкор" ҳақидаги хабар ростми?

Жавлон Иброҳимов ва "Бунёдкор" ўртасидаги иш Лозаннадаги халқаро спорт арбитраж судида кўриб чиқилиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун эса сайтимизнинг "Эшитдик-да!" рукни арбитраж суди мазкур ишни кўриб чиқиш талаб қиладиган маблағ миқдорини эълон қилди. Мазкур хабарда 200 млн сўм миқдоридаги иш учун "Бунёдкор"нинг 212 млн тўлаши кераклиги кузатувчиларнинг эътиборини тортган. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Championat.asia ходими Фахриддин Рўзиев "қалдирғочлар" бош директори Улуғбек Мирзаевнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.

"Ҳа, сайтингизда чоп қилинган хабарни ўқидим. Кўрсатилган маблағ тўғри, лекин сизга маълумот берганлар ҳолатни нотўғри талқин қилишибди. Аслида 18 минг франк 3 томон ўртасида бўлинади. Аммо, Жавлон Иброҳимов ва ЎФА ўз чекига тушадиган 6 минг франкни тўлашни истамаса, бу маблағ клуб томонидан қопланади. Ва ишда биз ютиб чиққанимиздан кейин халқаро спорт арбитраж суди нариги томондан бизнинг улушимизни ундириб беради. Яъни, "Бунёдкор" ҳозир талқин қилинаётгандек 200 млнлик иш учун 212 млн тўламоқчи эмас. Аксинча, 60 млн атрофидаги харажат 140 млн сўмнинг клуб ҳисобида қолишига хизмат қилади", -дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика