UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  43 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор Янгиликлар

"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор

Теглар :  "Бунёдкор"
Куни кеча "Бунёдкор" жамоасидаги футболчилардан бири коронавирусга гумон қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун клуб расмий сайтида бу ҳақида аниқ маълумот берилди. 

"9 июль куни жамоамиз аъзосининг ҳарорати кўтарилиши натижасида унинг вирус юқтириб олган-олмаганлиги бўйича саволлар пайдо бўлди. Шу боис ҳарорати кўтарилган футболчимиз алоҳида тартибда назоратга олинди, шунингдек, нафақат у балки жамоамизнинг бошқа ўйинчилари ҳам тегишли тартибда тест топширди. 

«Бунёдкор» бугун Coca Cola Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувни ўтказиш учун Бухорога жўнаб кетиши керак эди. Маълумки, Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ҳаракат қилувчи темирйўл ва авиақатновлар тўхтатилган. Шунинг учун жамоамиз Бухорога автобусда йўл олишни режалаштирганди. Бироқ жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчиларимиз топширган тест натижаларининг жавоби маълум бўлгунига қадар таваккал қилишни истамади ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига мурожаат билан чиқиб, «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувини бошқа муддатга кўчирилишини сўради. Ўз навбатида ПФЛ жамоамиз мурожаатига ижобий жавоб қайтариб, ўйин бошқа муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлади. 

Бугун «Бунёдкор» ўқув машғулот базасига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг инфекционист шифокорлари ташриф буюриб, алоҳида тартибда назоратда бўлиб турган футболчимизни яна бир бор кўрикдан ўтказишди. Кузатув натижаларига кўра, ўйинчимизнинг бугунги ҳолати барқарор, хавотир оладиган жиҳат йўқ. Мутахассисларнинг фикрига кўра, футболчимиз 4-5 кунда ўзининг аввалги ҳолатига қайтади.

Таъкидлаганимиздек, жамоамизнинг барча футболчилари вирус учун тест намуналарини топширган. 1-2 кун ичида натижалар маълум бўлади. Натижалар биз учун ижобий бўлади, деган умиддамиз. Шундай бўлса Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви ўз вақтида ўтказилади",- дея хабар беради "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика