UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  6 19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  15 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди Янгиликлар

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди

Теглар :  Бунёдкор
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга “Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида “Бунёдкор” ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!

Маълумот учун: Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика