UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  0 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  18 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  40 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО Янгиликлар

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО

“Бунёдкор” футбол клуби фахрийларни стадионга таклиф этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши халқимиз таҳсинига сазовор бўлди. Зотан, умр бўйи элу-юртнинг қувонч ва ташвишини елкасида кўтариб юрган, ҳалол меҳнати билан Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлаб келган, фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган табаррук инсонларни эъзозлаш ҳаётимиз мазмунига айланган.

Хабарингиз бор, 1999 йилдан бошлаб 9 май мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кексаларга ғамхўрлик намунаси бўлди.

Халқимиз каби “Бунёдкор” футбол клуби жамоаси ҳам фахрийларни ҳамиша ҳурмат қилиб, уларга эҳтиром кўрсатади. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кекса авлод вакилларининг мароқли ҳордиғини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Шу боисдан 22 апрель куни уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислар “Бунёдкор” ва “Ал-Наср” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишга таклиф этилди. Йил мобайнида яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, фахрийларимиз учун алоҳида сектор ажратилиб, учрашувларни завқ билан томоша қилишлари учун ўта қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. “Нуроний” жамғармаси фаоллари, маҳаллалар оқсоқоллари, футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган кексалар учун дастурхон ёзилди, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Кексаларимиз қўллари ҳамиша дуода. Улар тинч, фаровон кунларимизга шукрона атадилар. Яратгандан элу юртимизни ёмон кўзлардан асрашни сўрадилар. Ўзбек спортчиларига, шу жумладан “Бунёдкор” футбол клубига омад ёр бўлишини тиладилар.

Маросим фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика