UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  44 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  89 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

“Бунёдкор” БААга жўнаб кетди Янгиликлар

“Бунёдкор” БААга жўнаб кетди

Бугун, 5 январдан бошлаб “Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарликлари Дубай шаҳрига кўчади.
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2015 йилги футбол мавсумини бошқаларга қараганда анча барвақт бошлайди. “Қалдирғочлар” 17 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун БААнинг “Ал-Жазира” клубини қабул қиладилар.

Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” Ўзбекистон клублари ичида биринчи бўлиб хориж йиғинига йўл олди. Сергей Лушан шогирдлари 5-17 январь кунлари Дубайда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Ушбу йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

БААдаги йиғинда қуйидаги футболчилар иштирок этишади:
Дарвозабонлар – Павел Бугало, Муроджон Зухуров, Абдукарим Муҳаммедов
Ҳимоячилар – Хайрулла Каримов, Артём Филипосян, Иван Милошевич, Рустам Ашурматов, Камронбей Кападзе, Обид Жўрабоев, Дилёрбек Эрматов, Акрамжон Комилов, Ҳасан Асқаров
Ярим ҳимоячилар – Дилшод Жўраев, Шакер Зуаги, Минори Сато, Мирзохид Ғофуров, Достон Абдураҳмонов, Самир Бекрич, Достонбек Ҳамдамов, Миржамол Қосимов, Отабек Шукуров
Ҳужумчилар – Анвар Бердиев, Забихилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов, Темур Аюпов

Ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев Тошкентда қолиб, тикланиш машқларини бажармоқда. Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Сардор Рашидов ва Воҳид Шодиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё кубогида иштирок этишмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика