UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  19 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  4 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Бунёдкор" афсонаси 40 ёшга тўлди Янгиликлар

"Бунёдкор" афсонаси 40 ёшга тўлди

"Қурувчи" қурилганидан бери жамоада не-не юлдузлар ўйнамади: "Олтин тўп" ғолиби, Осиёнинг энг яхши футболчиси...

Анвар Ғофуров ҳам шундай номлар сирасига киради. Самарқандлик футболчи "қалдирғочлар" либосини кийиш бўйича жамоанинг мутлақ рекордчиси бўлиб турибди.

Фаолияти давомида "Динамо", "Сўғдиёна", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Обод" ва "Машъал" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган Ғофуров энг ёрқин йилларини ҳам, футболдаги энг оғир кунларини ҳам "Бунёдкор"да ўтказди. 

Анвар ака тўғрисида кимга савол беришингиздан қатъий назар, унинг карьераси ва яшил майдондаги ҳаракатлари эмас, бевосита шахсияти тўғрисида гапиришни бошлайди. 


Ҳаётда садоқатни қадрлайдиган инсон ўз вақтида "Персеполис", "Ал Иттифоқ", "Ал Ваҳда" ҳамда шарқ клубларидан тушган таклифларни рад қилишга мажбур бўлди. 

Яшил майдондаги 20 йиллик фаолиятидан кейин "Бунёдкор"нинг мураббийлар штабида фаолият юритаётган Ғофуров бугун 40 ёшини қаршилаяпти. Анвар акани туғилган куни билан табриклаймиз!

38 ёшда фаолиятини якунлаган Анвар Ғофуров ҳақида

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика